Паласио март ойида шартномани узайтиради

Tolibjon Qosimov
18 фев 2014, 20:52
"Интер" ва аргентиналик ҳужумчи Родриго Паласио кейинги ой ўрталарида келишувни узайтиришмоқчи, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри.
Ҳозирги шартнома 2015 йил ёзида тугайди.

Янги келишувга кўра, Паласио 2017 йилгача "Интер"да қолиши кўзда тутилган.

Бу мавсумда Паласио 24 ўйинда 11та гол урди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›