Пакета Ла Лигадан тушиб кетишга асосий даъвогарлардан бири бўлган "Уэска"га бош мураббий бўлди

Alisher
20 янв 2021, 08:37
Испания чемпионатининг бош аутсайдери "Уэска" янги бош мураббий қабул қилиб олди.

52 ёшли Пакета (Хуан Хосе Рохо Мартин) клуб билан мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У эртадан ишга киришади. Унинг ёрдамчилари Чема Монсон ва Хорхе Тригерос бўлишади.

"Эспаньол" собиқ ўйинчиси бой мураббийлик тажрибасига эга - "Нумансия", "Овьедо", "Картахена", "Корона", "Эркулес", "Ратчабури" ва "Эльче" клубларида ишлаган.

"Уэска" Ла Лигада 18 турдан сўнг сўнгги ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SDHuesca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›