UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎзПФЛ раҳбари ва CАФА бош котиби ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Теглар :  ПФЛ CAFA
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CАФА) бош котиби Улуғбек Каримов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев У20 Осиё кубогининг финал учрашуви арафасида учрашув ўтказди.

CAFA бош котиби 17-март куни Coca-Cola Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” марказий учрашувини стадионда кузатди. 18-март куни эса Лига офисига ташриф буюрди. Хабарингиз бор, айни вақтда CAFA тарихда илк бор ўзига аъзо ассоциацияларнинг миллий терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилиш ишлари билан банд. Режа амалга ошса, мазкур мусобақада 8 мамлакат миллий терма жамоалари иштирок этиши катта эҳтимол.       


ЎзПФЛ эса Марказий Осиё мамлакатлари профессионал футбол лигалари билан ҳамкорликда футбол клублари иштирок этадиган мусобақа сари босқичма-босқич яқинлашишни режалаштирган. Аввалроқ Лига бу режасини ОФК томонидан ташкил этилган Элит клублар мусобақалари ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам маълум қилганди. Эндиликда бу ғояни CAFA ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини маълум қилди.


Маълумот учун, Лига кубоги юзасидан март ойи аввалида Тошкентда Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди. Шунингдек, 2022-йилнинг июлида ЎзПФЛ вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан ҳам маслаҳатлашув ўтказганди. Мусобақа ташаббускори сифатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тез орада ўзининг дастлабки конкрет таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон лигаларига тақдим этади. Бошланишига клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши, кейинчалик у расмий мусобақага айланиб бориши кўзда тутилган. 


Ўз навбатида Лига CAFA ташкил этишни режалаштираётган миллий терма жамоалар иштирокидаги мусобақани ўтказиш юзасидан барча ёрдамга тайёр эканлигини билдирди. Айни вақтда Ўзбекистондаги стадионлар бундай масштабдаги мусобақаларни ўтказиш талабларига тўла жавоб беради. Қолаверса, миллий терма жамоанинг Ўзбекистондаги учрашувларини футбол мухлислари ҳам соғинган.


Ишонамизки, 2023-йил CАФА аъзо мамлакатлари ҳамда Марказий Осиё футбол лигаларининг ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга чиққан мавсум сифатида тарихда қолади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика