UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  0 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1

Ўзбекнинг мард отаси хотирасига бағишланади Янгиликлар

Ўзбекнинг мард отаси хотирасига бағишланади

31 октябрь куни Тўрақўрғондаман. Тошкент терма жамоаси билан финалда, Фарғона ВТЖсига қарши майдонга чиқишимиз керак.

 Ўйин соат 10:00га белгиланган. Бироз кечикадиган бўлди, соат 10:10ларда хунук хабар эшитдим, Одилни отаси ўтиб қолибдилар...


Оёғимга титроқ келди, бир бурчакка бориб ўтириб олдим. Одилни ўзи 4 кун аввал чемпионатини ташлаб, ҳаста бўлиб қолган отасини олдига ошиқиб келганди. Легионерликнинг азобли томонлари мана шунда, четдан катта пул топаётгандек кўринади-ю, керак пайтда оиласини бошини силай олмайди.



Олим амаки билан анча олдин танишган эдик. Албатта, Одил баҳона. Лекин кўп ҳам суҳбатларини олмаганман. Кўп кўришардик, салом-аликдан кейин бироз ҳол ахвол сўралгач, ўз ишимни қилардим. Буни сабаби бор эди, бу инсонни салобати катта эди. Шундай инсонлар бўлади, кўзига қарай олмайсиз. Қўрққанингиздан эмас, салобати юқори эканлигидан. Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз керак бўлади. Мираброр Зуфарович ҳам шундай инсонлардан эди. Одамлар ҳайиқиб турарди, ҳурмат қилганидан албатта. 2019 йил баҳорда Бойсунга борганимда, "Омонхона" дам олиш масканида Олим амакини кўриб қолгандим. Ҳар йили тоғни сўлим жойида дам олиб кетардилар. Қўлларида "Футбол Экспресс" газетаси. Ўша куни илк маротаба узоқ гаплашдим. Бу инсон 4 ўғил ва бир қизни ҳалол меҳнати билан катта қилди. Оилада молиявий муаммо бўлсада, ҳаромга аралаштирмади. Фарзандларини тўғри йўлдан кетишига замин яратди. Ўзлари ёшликда жуда яхши тўп тепганлар, аммо у пайтлар футбол бугунгидек оила боқадиган даражада ривожланмаган эди. 5 нафар фарзанднинг манфаати йўлида севимли касб ўзгарди. 


Аҳмедовлар оиласининг муваффақиятининг асосий устуни бўлган ота, 18 ёшида адолатсизликлар туфайли футболни ташлаб юбормоқчи бўлган Одилга куч бағишлай олди. "Пахтакор"дан тушган таклифга ишонқирамай қараган Одилга, - бу сенга берилган имконият, деб уни яна бир бор пойтахтга юборган инсон, бу Олим ота эдилар. Айнан уларнинг қарори туфайли, Ўзбекистон бугунги сардорига эга бўлди. Ўзи емай, ўғлига оёқ кийим олиб берган инсон ҳам шу мўтабар ота эди. Буни нафақат Одил, балки Ёқуб, Комил ва Азимлар ҳам унутишмади. Ота доим ҳурматда бўлдилар, онахон билан умриларининг охиригача бир ёстиққа бош қўйиб, фарзанд ва набираларни дуо қилиш билан ўтдилар. Уларнинг уйларига келган ҳеч бир мухтож бўлмадики, ёрдамсиз қайтган. 5 фарзанднинг бари, бугун оилали, фарзандли бўлиб кетишган бўлсада, оиладаги сўнгги гап бари-бир Олим отада бўлиб қолди. Бежизга ота оила устуни эмас, айнан шу оилада мана шу нарсага кўп гувоҳи бўлганман. Ҳар бир ўзбек оиласида аслида шундай бўлиши керак. Ўзимни оилам ҳам ҳудду шундай.



Ота бу дунёдан армон билан ўтдилар. Ўзбекистон терма жамоасини ҳаммадан ҳам кўра ЖЧга чиқишини у киши истарди. Терма жамоамизнинг барча уй ўйинларида дўстлари билан келардилар. Биронта ўйин бўлмадики, сўнгги 12 йилда уларсиз ўтган. "Навбаҳор" ўйинлари ҳам отанинг назаридан четда қолмасди. Ўзлари оғир ётган бўлсаларда, "Навбаҳор" мағлубиятга учрагани учун Азимни уришиб ҳам бердилар. Мана шундай футбол жонкуяри эдилар. Ўзбекистон ЖЧга чиқа олмаган ҳар 4 йилда қаттиқ азобга тушардилар. Биз мухлис ва журналистлардан фарқли равишда, уларнинг аламлари икки ҳисса бўларди. Лекин кишини хурсанд қиладиган томонлари ҳам йўқ эмас. Футболдаги аламлар, турмуш тарзидаги фароғат билан ювиб юборди. Ўз пайтида жуда катта қийинчилик кўрган одам, сўнгги ўн йилни ўзгаларга ёрдам бериш билан ўтказди. Доимий эхсонларга бош қош бўлди. Барча фарзандларига, атрофида ёрдам сўраб келадиган инсонларга имкон қадар ёрдам бериши кераклигини уқтирди ва бу ишлар амалга ошди ҳам. Жуда кўплаб инсонлар фарзандларни дуо қиларкан, ота ва онасини доимий эслаб кетишарди. - Отангга раҳмат! Бу сўзлар доимий қулоқларда жаранглади. Шу кунгача, барчадан раҳмат эшитиб келган Олим отанинг, барчангиз номингиздан, ўзларининг оталарига раҳмат дейман! Яхши инсондан, яхши зурриёд қолади. Бу дунёда барча қилган эзгу ишлари, фарзандларининг бугун қилаётган хайрли ишларининг ажрини у дунёда олишлари учун ҳам, бугун муборак жума куни ибодатга чиқувчилар, шу инсон ҳаққи-ҳурмати, дуоингизда эслаб кетинг! Мана шундай оталар борки, биз бормиз!


Жойингиз жаннатда бўлсин!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика