UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти бошчилигида клуб фаолияти муҳокама қилинди Янгиликлар

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти бошчилигида клуб фаолияти муҳокама қилинди

"Бунёдкор" жамоасига оид муҳим янгилик.

2021 йилнинг март ойидан бошлаб “Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгаши қарори билан Клуб президенти сифатида иш бошлаган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ўтган йилда клуб нималарга эришдию, нималарни йўқотгани, 2022 йилда қилиниши керак бўлган ишлар режалари юзасидан Бош директор Улуғбек Мирзаев, Бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, “Фан-клуб” аъзолари етакчиси Шавкат Имомов билан учрашди.

Клуб президенти аввало, асосий мақсад ва вазифа Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришга, жумладан болалар-ўсмирлар, профессионал ҳамда оммавий футболни кенг тарғиб қилишга қаратилганини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Клубнинг бош вазифаси асосий жамоанинг миллий чемпионат, Ўзбекистон кубогида муваффақиятли иштирок этиши, қолаверса, ёшлар, аёллар, мини-футбол, шунингдек I ва II лига жамоаларимизнинг ўз биринчиликларидаги муваффақиятли эштирок этишига қаратилган бўлса-да, афсуски ўтган йилда кутилган натижаларга эришилмагани танқид қилинди.


Учрашув давомида, Клуб Бош директори Улуғбек Мирзаев ва Бош мураббийнинг 2021 йил сарҳисоби ҳамда 2022 йилги режалар бўйича ҳисоботи тингланди. Улуғбек Мирзаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўқув машғулот йиғинларига “Бунёдкор”дан ўн нафардан ортиқ футболчи жалб этилганини билдириб, ёшлар эришаётган ютуқлар бўйича маълумотларни келтириб ўтди.

Жамоанинг якунланган мавсум бошида қабул қилиб олган бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, ҳар бир футболчи билан алоҳида мулоқот йўлга қўйилиб, уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати ўрганилгани, 2021 йилги натижалардан ўзи ҳам қониқмагани ва 2022 йилда жамоа фақат совринли ўринлар учун курашишини билдирди.



“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Бош мураббийга имкон беришини ва 2022 йилги натижаларга қараб унинг фаолияти бўйича хулоса қилишини айтиб, фақат ғалаба учун майдонга тушиш кераклигини, нафақат миллий чемпионат, кубок баҳслари,  балки, эндиликда халқаро майдонда ҳам жамоа ўзининг аввалги ўрнини қайтариши кераклиги борасида  борасида топшириқлар берди.

Жамоани шакллантиришда селекция ишларини олиб бориш, ёш футболчиларга имкон бериш, коррупция ва таниш-билишчиликка мутлақо ўрин бермаслик бўйича вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, “Бунёдкор” ФК академияси тарбияланувчиларига алоҳида эътибор бериш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратиш кераклиги таъкидланди.



Ўз навбатида 2022 йилда клуб ва унинг ходимларини, жамоа ва барча футболчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилиб, рағбатлантириш масалалари қайта кўриб чиқилиши, ўзининг фидойилигини намойиш қилган ҳар бир ишчи-ходим ва футболчи, мураббий, жамоа аъзоси рағбатлантирилиши айтилди. 

Мажлис сўнгида Меҳриддин Абдуллаев 2022 йилда жамоага омад тилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика