UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00"Барселона" - "Жирона". Таркиблар маълум  0 22:48Италия. "Фрозиноне" - "Ювентус". Таркиблар билан танишинг  0 22:13«Женоа» ҳужумчиси Шевченконинг натижасини такрорлади  2 21:53АПЛ. "Арсенал" "Эвертон"ни мағлуб этди  19 21:50Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади  181 21:32Андрей Фёдоров: "Футболни схема эмас, футболчилар ўйнайди"  8 21:23Италия. 5-тур. "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  6 21:23Миржалол Қосимов: "Дурангга мос ўйин бўлди"  2 21:04ВИДЕО. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1. Дербидаги голларни томоша қилинг  1 20:48Сарри: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имкони йўқ"  4 20:23МЮ Смоллингга янги шартнома таклиф қилади  2 20:03Франция. ПСЖ сафарда ғалабага эришди  2 19:55Суперлига. АГМК "Сўғдиёна"га жавобсиз иккита гол урди  11 19:50Суперлига. "Локомотив" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди  22 19:39Olamsport: Истомин чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмайдиган бўлди, андижонлик спортчиларга берилган мукофот пуллари ва бошқа хабарлар  1

Ўзбекка ҳужумкор футбол ярашади Янгиликлар

Ўзбекка ҳужумкор футбол ярашади

Эктор Купер бошчилигидаги ҳар иккала ўйинни кўриб ҳафсалам пир бўлди.

Ўртоқлик ўйинларида натижа ҳақида гапирмай турамиз. Чунки ўртоқлик учрашувлари асосан мураббийлар жамоадаги камчиликларни кўриб олишлари учун ташкил этилади. Эктор Купер биринчи ўйиндаги хатоларни кўрди. Мураббий иккинчи рақамда ўйнашга ўрганиб қолган Сурияга қарши ҳимоявий ўйинни танлади. Футболчиларда ҳужумга ўтиш хоҳиши бор эди, уларнинг кўзи ёниб турганди, лекин мураббий унамади, орқада тураверинглар дегандек ҳар замонда қўлини силтаб қўйди. 

Қизиқ, нега энди ўз майдонимизда Сурияга қарши ҳимоявий футболни танлашимиз керак? Агар рақиб Япония бўлганида ҳам майли эди. Жаноб Купер, Ўзбекистонда футбол тўп билан ўйналади, болалар футболида ҳам мураббийлар болани тўп билан ўйнашга ўргатишади, биз тўпсиз ўйнай олмаймиз. Биз жиззакимиз, қизиққонмиз, сал нарсага қизишиб кетамиз, чунки биз футболни тўпсиз ўйнай олмаймиз. Ҳужум қилиш бизнинг қонимизда бор.  

Жаноб Купер, бизда Сербия ёки кечаги Эронга ўхшаб бўйдор, бақувват ҳимоячилар йўқ. Биз метин ҳимоялана олмаймиз. Кўпи билан 20 дақиқа сиз хоҳлаётган футболни ўйнаб беришимиз мумкин, лекин 21-дақиқага келиб барибир гол ўтказамиз. Сиз биздан ҳимоявий ва тўпсиз футболни талаб қиляпсиз, лекин шунга яраша жамоа жисмонан бақувватми? Метин иродага эгами? Сиз бошқарган Миср терма жамоасида олдинда Салаҳ ўйнарди. Унинг бир ўзи ЖЧ саралаш босқичида 5та гол урди. 

Хўп, биз Сиз хоҳлагандек ҳимоявий ўйин қилайлик, лекин голни ким уради? Қачон пенальти бўларкин деб вақт санаймизми? Ёки Салаҳга ўхшаган кимнидир кўряпсизми? Жаноб Купер, бизга доим шундай ўргатиб келишган: футбол тўп билан ўйналади, ўзбекка ҳужумкор футбол ярашади. Ўзбек футболини чуқурроқ билмоқчи бўлсангиз, аввалги Осиё Кубокларидаги ўйинларимизни кўринг. 

Ҳатто ўз вақтида Юрген Геде ҳам тўп билан болаларни ўйнатган. Осиё Кубоги-2004да ақлли футбол намойиш этгандик. Осиё Кубоги-2007ни олайлик. Саудия Арабистони билан қандай "жанг" қилганимизни кўринг. Инилеев қўрқмай ҳужумкор футболни танлаганди. Ютқазганмиз, лекин кечагидек бошни эгиб чиқиб кетмаганмиз. 

Осиё Кубоги-2011да Австралияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин халқ ҳалигача Абрамовни яхши кўради. Нима учун? Чунки Абрамов ҳужумкор футбол қанақа бўлишини кўрсатиб берганди. Биз ўшанда ҳеч кимдан қўрқмай ўйнаганмиз. Керак бўлса Австралиядан ҳам. Ҳатто 3-ўрин учун кечган баҳсда Корея дарвозасига 2та гол урганмиз. Ҳозир битта тўп кирита оламизми? Айнан шу Осиё Кубогидан кейин қанча футболчи хориж клубларига йўл олди. 

Мени бир нарса ўйлантириб қўйди: Сиз шундай ўйнашда давом этаверсангиз, биздан қайси футболчи четга кетади? Болаларни ҳимоявий ва бўғиқ футболга ўргатаман деб эртага Осиё Кубогида Уммон бизни ютиб қўйса нима бўлади? Туркманистон тенгма-тенг курашса-чи? Японияга-ку тайёр "гўшт" бўламиз. Японлар қараса рақиб ҳужумга ўтмаяпти. Улар бунақада эзиб ташламайдими. 

Кеча Эронга қарши ўйингизни кўриб менга футболчилар сиздан хафадек кўринди. Уларга сизнинг услубингиз ёқяпти дея олмайман, лекин ёқмади деб айтишим ҳам мушкул, чунки футболчи барибир мураббий айтганини қилади. Улар кеча тарихда биринчи марта Тошкентда Эронни ютишга ҳаракат қилишди. Биринчи таймда яхши ўйнаб тургандик, лекин Сиз айрим ўйинчиларни алмаштириш орқали иккинчи бўлимда ўйинни бўғиб қўйдингиз. 

Ана ундан кейин Эрон янаям енгил нафас олди. Эронга аслида шу керак эди. Эрон гол уриб олганидан кейин қаршисида Ўзбекистон миллий терма жамоасини эмас, шунчаки футболчилар йиғиндисини кўрди. Улар бемалол ўйнашди. Русчасига айтганда тўпни "катать" қилиб вақтни ўтказишди. Эрон агар хоҳласа шундай ўйинини 120 дақиқа қилиб берарди. 

Лекин гол ўтказиб юборганимиздан сўнг Сизда режа йўқлиги кўриниб қолди. Сиз ҳеч қандай ўзгаришни амалга оширмадингиз. Нима учун охирги 15 дақиқада Сергеевга ёрдам берадиган иккинчи соф ҳужумчини туширмаганингизни ҳалигача тушунмаяпман. Юқоридан яққол кўринди: футболчиларимиз ҳужумга ўтганда нима қилиш кераклигини билишмаяпти. Чунки Сиз болаларга ҳужум қилишни ўргатмагансиз. 

Ҳеч эътибор бердингизми, охирги 10 дақиқада биз умуман футбол ўйнамадик. Футбол қандай ўйналишини гўёки унутиб қўйгандик. Жаноб Купер, энди терма жамоа шу билан октябрда йиғилади. Албатта, унгача Сизда бўлиб ўтган иккита ўйинни кенг таҳлил қилиш учун вақт бўлади. Сиз шунингдек, Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларини ҳам кузатасиз. Келинг, кўринг, мураббийлар билан фикр алмашинг. Ўзбекка қанақа футбол ёқишини сўранг. Ўйлайманки, яқин бир ой ичида Сиз ҳам ўзгарасиз ва танлаётган футболингиз бизга фойда бермаслигини тушуниб етасиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

+31   
12 сен 13:59:19
IR Iran
Vaaauuvvv bunaqa aqlli goyalarga boy kalla bn bu yerlarda nma qilib xor bulib yuripsiz aka turtta quydi olib toqqa ciqib ketingeeee ))))
+29   
12 сен 13:57:28
Hell Reds
Икки марта ЕЧЛ финали, Италия вице-чемпиони, Африка Миллатлари кубоги финали, ЖЧ финал боскичига чикиб юрган муррабий билса кере нима квотганини.
+25   
12 сен 13:56:13
uzbekFAN
Кушилмайман. Макола у'йланмасдан ёзилган.

Шу вактгача хужумкор футбол уйнадик ва химоядаги оддий хатолар туфайли ютказдик.

Энди химоявий уйнаб курайлик.

Бундан ташкари хужумкор уйин учун хужумчи керак... Бизда хужумчи борми?

Абрамов, Инилеев, Косимов...ва бошка барча мураббийлар хеч нарса кила олгани йук. Куперга ишонайлик...
+19   
12 сен 14:01:51
123456
Х.Холиков агар коментни укисангиз бир гап. Маколангиздаги фикрлардан мен Бизи терма Ё Бразилия ёки Германия деб ўйлаб колдим. Ё аср биринчи ўн йиллигидаги Испания. Канака ахмокгарчилик. бизи терма хеч качон хужумкор футбол курсатмаган. хатто клубларимиз хам. нахот шуни билмасангиз. сиз хохлаётган тики-така учун тез фикрлайдиган, 90 дакика доимо харакатда буладиган ярим химоя керак. Хатто Хиросимада хам биз химоявий уйин билан ютганмиз. Мархум М.Рахимов хам вертикал футбол тарафдори булган. бизи футболчилар 90 дакика узини тупга таклиф килишига агар шунча йил журналистлик килиб ишонсангиз афсус. Геде термаси хам химоявий эди. У 5 химоячи билан уйнарди. истасангиз санаб беришим мумкин. замонавий футболда совринларни химоядан курадиган. вертикал уйин курсатадиган жамоалар ютишяпти. Хатто жахон чемпиони Франсия хам шу усулда уйнади. сиз айтаётган хужумкор уйин учун ижодкор, тез фикралй оладиган. керак булса бирор марта тупни йукотмайдиган ярим химоя керак. футболчини техникаси кучли булиши у жанглор машкларнияхши баажариши билан бахоланмайди. нахотки шундай тажрибали журналист шу маколани ёзган булса.
+14   
12 сен 13:56:30
Шухрат Эргашев
Купер аввал химояни, кейинрок ярим химоя, сунгра хужумни тугирламокчи, унгача бирорта хужумчи хам чикиб колар.
+11   
12 сен 13:53:25
Албарс
Журналистларимиз мураббийлик қилиб қўя қолишса буларди.
+10   
12 сен 13:56:59
farmar
Endigna bir oy boldiku tayinlanganiga muncha bu odamdi maqolasi qorqtib yubormasa
+10   
12 сен 13:51:35
Шухрат Эргашев
"Сабр" ва "Деспозито"ни эшитиб юраверамз хозир-ча, Футболга узи 3 та тактика булади, адашмасам хужум ва химоя, карши хужум. Бизникиларни тактикаси хали хам "патир путур" ва гол
+9   
12 сен 14:17:38
u9001575
Ока мия сал айниб коптику
+8   
12 сен 14:17:37
Jaloliddin Blackberry
Shunchalik aqilli ekansan sen bomapsanda trener
+8   
12 сен 13:54:01
Attractive
Ximoyaviy emas aqlli futbol dep ataladi bu . Raqibga oʻyin berib turib chiroyli qarshi hujumda raqipni jazolash
Kuper etibor berma hich kmga! Uyni tomdan boshlamoqchi bula oʻzlarcha....
+7   
12 сен 14:32:37
Daler Kushani
Juda sayoz va quruq gapdan iborat bo'lgan maqola (agar buni maqola, deb atash mumkin bo'lsa). Siz tahliliy maqola yozishdan oldin, u qanaqa yozilishi kerak ekanligi to'g'risida qo'llanmani o'qib chiqing! Oddiy muxlis, yani men ham bunaqa tekstni yoza olaman, JANOB!
+7   
12 сен 13:55:48
Tulqin Hayitov
Кеча узига айтиш керагиди шу гапларни.
+5   
12 сен 15:03:30
bombibom
Офисда утириб ўйланиииииб зўўўўўр мақолаларни ёзайотган пайтда бирдан қулоғи қичиб кетиб қулоғини ковлаётиб қалам бехосдан нариги қулоғидан чиқиб кетип копти менимча))) ана ўша мутхиш холат мийясини лат ейишига олиб келипти, хамдардман
+5   
12 сен 14:09:28
uzbekFAN
Bahh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Man bu Xoliqovni zakaznoy jurnalist dib bilaman, birovni tanqid qilib voxt otkazgandan kora oyinni taxlil qilib muxlislaga yetkazin, Muxlisarnii fudboldan yanada bezdirmasdan, mtj ni muhlislaga yomon korstib qoymasdan, o'ziz ettiz biza doim hujumkor oynaganmiz dib lekin natija boganmi? Himoyadan oynasa balki osiyo kubogida natijasini korarmiz indamasdan kuzatib turilik yaxshi niyyat qilib
Нахотки макола буюртма асосида ёзилган булса???
Бу жуда ёмонку, бундай журналистларга ачинаман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  118
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  98
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг