UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида қайд этган натижалари Янгиликлар

Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида қайд этган натижалари

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида Осиё ўйинлари старт олади.
Ушбу мусобақа олдидан терма жамоамиз олдига чемпион бўлиш вазифаси қўйилгани барчага аён. Биз Ўзбекистоннинг шу пайтга қадар Осиё ўйинларида қандай натижалар қайд этганини эслатиб ўтишни жоиз деб топдик.

Хиросимада бўлиб ўтган 1994 йилги Осиё ўйинларини барча яхши эслайди. Термамиз илк уринишдаёқ мусобақада тенгсиз бўлган ва олтин медалларга эга чиққанди. Ўшанда гуруҳда Саудия Арабистони, Малайзия, Гонконг ва Таиланд таслим қилинган. Чорак финалда Туркманистон, ярим финалда Жанубий Корея тўсиғидан ўтилган. Ҳал қилувчи финал баҳсида Хитой мағлуб этилган - 4:2.

1998 йил мусобақага Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилган. Биринчи гуруҳ босқичида Мўғулистон (15:0) тор-мор этилган. Қувайт билан дуранг ўйнаганмиз (3:3). Иккинчи гуруҳ босқичида КХДР ва Ҳиндистон мағлуб этилган, Туркманистон билан дуранг қайд этилган. Чорак финалда Эрон бизни 4:0 ҳисобида таслим қилган.

2002 йил Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ташкил этилган Осиё ўйинлари биз учун жуда ёмон тарзда якунланган. Термамиз гуруҳ босқичида Баҳрайн ва Японияга ютқазиб қўйган. Фаластин устидан қозонилган ғалаба эса кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмаган.

Тўрт йил ўтиб Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон термаси иштирок этган. Гуруҳда БАА, Қатар ва Иордания таслим қилинган. Юз фоизли натижа кўрсатган термамиз мусобақада ғолиблик учун бош даъвогарлар сифатида кўрилганди. Бироқ чорак финалда Ироққа қарши кечган баҳсда вакилларимиз қўшимча таймларда имкониятни бой бериб қўйишган. Ўша ўйинда малайзиялик ҳакам Кришнан Рамачандран "бош қаҳрамонлардан" бири бўлганди.

2010 йил Гуанчжоу (Хитой) шаҳридаги мусобақада Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон термаси иштирок этган. Гуруҳда Бангладеш мағлуб этилган. Гонконг ва БААга ютқазиб қўйганмиз. 3 очко тўплаган жамоамиз гуруҳда учинчи ўрин билан мусобақадаги юришини давом эттирган. 1/8 финалда қўшимча вақтларда Қатар мағлуб этилган (1:0). Чорак финалда Жанубий Корея билан куч синашганмиз. Қўшимча вақтларда корейслар 3:1 зафар қучишган.

Бу йил Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиздан барча қатори биз ҳам чемпионликни кутамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика