UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   85 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  23 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

Ўзбекистоннинг ОК-2015даги рақиблари бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг ОК-2015даги рақиблари бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси сентябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 4 ва 9 сентябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Хитой терма жамоаси дастлаб ўз майдонида Кувайт терма жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 9 сентябрь куни эса, Хитой Харбин шаҳрида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Хитой терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида 2тадан, декабрь ойида эса учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси октябрь ойида Фаластин ва Парагвай терма жамоаларига қарши майдонга тушса, ноябрь ойида ўз майдонида Янги Зеландия ва Гондурас термаларига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказилиши ҳам режада бор. Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой термасининг Осиё Кубоги баҳслари олдидан сўнгги учрашуви 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўтказилади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 8 сентябрь куни Лондон шаҳрида Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Саудия Арабистони терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида жами яна 5та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ҳусусан, 10 ва 15 октябрь кунлари Жидда шаҳрида Уругвай ва Ливан терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилса, ноябрь ойида Қатар, Баҳрайн ва Яман терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирган.

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб КХДР терма жамоаси эса 11 ноябрь куни Дохада Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ва ноябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Дубайда Баҳрайн ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Қосимов шогирдлари декабрь ойида ҳам иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган. Дастлаб, 13 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида Фаластин термасига қарши учрашув бўлиб ўтади. ОК баҳсларидан олдинги сўнгги ўйин эса 28 декабрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказилади.

Маълумот ўрнида, декабрь ойида миллий терма жамоа БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва ушбу йиғин Миржалол Қосимов шогирдлари учун Осиё кубоги-2015 мусобақаси учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика