UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Ўзбекистонлик тўпурарга ОФК соврини топширилди Янгиликлар

Ўзбекистонлик тўпурарга ОФК соврини топширилди

Ўтган йили Тайландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.

Ўша мусобақада терма жамоамиз ҳужумчиси Акбар Усмонов 13та гол билан Осиё чемпионатининг тўпурарига айланганди. Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Акбар Усмоновга ушбу совринни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ЎФА вице-президенти Шоакром Исроилов совринни терма жамоамиз ҳужумчисига тақдим этди.

"Мусобақа тўпурари бўлиш жуда ёқимли. Бу соврин менга катта масъулият юклайди. Келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоамиз таркибида кўплаб голлар киритишни мақсад қилиб қўйганман. Ўз ўйиним билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Августда бўлиб ўтадиган футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасида "Олмалиқ" таркибида яхши натижалар қайд этиш ниятидаман", - дейди Акбар Усмонов.

Акбар Усмонов 2014 йил фаолиятини "Пахтакор" футзал жамоасида бошлаган. 2016 йилда "Олмалиқ" билан шартнома имзолаган. 2017 йилги мавсумни "Ардус" таркибида ижара асосида ўтказиб, кейин яна "Олмалиқ" таркибига қайтган. Ўзбекистон U-20 таркибида Осиё чемпионатида қатнашиб, энг яхши тўпурар бўлган.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика