Ўзбекистонлик мутахассислар “Фенербаҳче” фаолияти билан яқиндан танишди
08 дек 2023 01:40
Янгиликлар
Ўзбекистонлик мутахассислар “Фенербаҳче” фаолияти билан яқиндан танишди
Турк футбол клублари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур семинар доирасида вакилларимиз Туркиянинг гранд клубларидан бири – “Фенербаҳче”га ташриф буюришди. Мазкур клубнинг инфратузилмаси билан яқиндан таништириш, клубнинг иш жараёни ҳақида батафсил маълумот бериш учун “Фенербаҳче”нинг спорт директори Марио Бранко, клубнинг селекция ишларига масъул Ўкан Ўзкан, мухлислар билан ишлаш ва чипталар савдосини йўлга қўйиш учун жавобгар Тезжан Шайли, шунингдек, маркетинг ва тижорий масалалар бўйича Эгемен Эргюден ўз тақдимотларини намойиш этишди.
Жуда қизиқарли ва савол-жавобга бой тарзда кечган суҳбатлар давомида ўзбек мутахассислари турк клубининг ўзига хос иш услуби ҳақида тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлишди. Айниқса, “Фенербаҳче”нинг скаутинг хизмати иш жараёни, ўйинчиларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш услуби ва ёш футболчиларни тарбиялаб, сўнгра янада катта лигаларга трансфер қилиш механизми билан танишув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар