UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  1 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  67 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

Ўзбекистонлик киберфутболчилар WSVG CIS FINAL 2015да сенсация қайд этди Янгиликлар

Ўзбекистонлик киберфутболчилар WSVG CIS FINAL 2015да сенсация қайд этди

26-27 сентябрь куни Москвада ўтган WSVG CIS FINAL 2015 халқаро турнир финалида FIFA 15 ўйини бўйича ўзбекистонлик киберфутболчилар сенсацион натижа қайд этишди.

Бу ҳақда infocom.uz сайти хабар бермоқда. Мусобақада Россия, Украина, Беларусия, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг энг кучли еспортчилари иштирок этди. Иштирокчилар 32 нафар: 22 нафар Россия ва 10 нафар МДҲ вакиллари Мальдивда ўтадиган World Series of Video Games Maldives 2015 профессионал турнирида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб борди. Финал сенсацияси шундаки, турнирда Ўзбекистоннинг 5 нафар еспортчиси қатнашди ва гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказди, Муҳамадамин Турғунбоев эса мусобақада иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳар бир иштирокчи 7тадан ўйин ўтказиши  ва 8 нафардан ташкил топган гуруҳдаги энг яхши 4 иштирокчи кейинги босқичига йўл олиши лозим эди.









Барча еспортчиларимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтди ва улар халқаро турнирнинг топ-16 га кира олишди. Кейинги босқичларда Муҳамадамин Турғунбоев барча рақибларини мағлуб этди, аммо финалда у Роберт Фахретдиновга мағлуб бўлди ва World Series of Video Games Maldives 2015 йўлланмасини қўлдан чиқарди.

Қайд этиш жоизки ушбу еспортчиларимиз ўз ёнларидан пул сарфлаб ушбу турнирда иштирок этишди.

FIFA турнирларини доимо ўтказишда катта ёрдам берган "Альянс Арена" ва Абдусапи Қаюмов миннатдорчилик билдирамиз - дейилади infocom.uz сайтида.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика