Ўзбекистонлик ҳакамлар Саудия Арабистони чемпионати учрашувини бошқариб боришади

Alisher
12 фев 2022, 15:18
Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар қўмитасининг таклифига биноан, чемпионатнинг навбатдаги турида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдиган бўлди.

Хусусан, «Ал-Раид» — «Ал-Таавун» учрашувида Илгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради, унга қанотларда Андрей Тсапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz