Ўзбекистонлик ҳакамлар “Ал Ҳилол” – "Абҳа" учрашувини бошқаради

Alisher
3 фев 2021
Саудия Арабистони футбол федерацияси таклифига биноан, ўзбекистонлик 4 нафар ҳакам Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган “Ал Ҳилол” – "Абҳа" учрашувида ишлаш учун Ар-Риёд шаҳрига жўнаб кетди.

4 февраль куни “Кинг Фаҳд Интернатионал Стадиум” майдонида ўтадиган ушбу баҳсни Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Тсапенко ҳамда Тимур Гайнулин ёрдам беради. VAR ҳаками Азиз Асимов. 

Саудия Арабистони чемпионати | 17-тур

4-февал, 2021 йил

“Ал Ҳилол” – "Абҳа"

Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко (Ўзбекистон), Тимур Гайнулин (Ўзбекистон)

VAR ҳаками: Азиз Асимов (Ўзбекистон)


AlisherМуаллиф
Манба: ufa.uz