UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  5 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди

АГМК-W сардори, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиси Камила Зарипованинг Туркия чемпионатига йўл олгани тўғрисида хабар топдик.

Дарҳол 23 ёшли футболчи билан боғланиб, бу борада батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Камила, дўстларингиз бизга Туркияга жўнаб кетганингиз ҳақида маълумот беришди. Ҳозир қаерда ва қайси жамоа таркибидасиз?

- Ҳозир Туркиянинг Трабзон шаҳридаман. "Трабзон Идманўчоғи" жамоасига келиб қўшилдим.  

- Мазкур клубга ўтишингиз қандай содир бўлди? Шу ҳақда айтиб беринг.

- АГМКдаги мураббийларим Ханжариев Илҳом ва Гамадеев Руслан Олимович икки йилдан бери четда ўйнашим кераклигини, ўзимни легионер сифатида синаб кўришимни айтиб келишарди. Вариантлар бор эди. Туркияга  келишим эса жуда тез вақтда ҳал бўлди. Бунда мураббийим Илҳом Каримовичнинг ҳиссаси катта. Ўзбекистонлик яна 2 нафар қиз боришини айтишди, шунинг учун рози бўлдим. Бир ўзим бунчалик узоққа келишдан қўрқардим. 

- Сиз билан бирга қайси юртдошларимиз Туркияга йўл олди?

- Мен билан бирга "Металлург" жамоасининг аъзоси Сетора Такабаева ва "Севинч" клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова келган.

- Жамоа келаси йил Туркия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. У ердаги рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Бу жамоанинг мураббийлари ўйинимни ўрганиб чиқишган. Уларга маъқул келганим учун жамоага таклиф қилишди. Менда қўрқув бўлмади, ўзимга ишониб келдим. 

- Туркиядаги муҳит қандай экан?

- Туркиянинг об-ҳавоси яхши. Майдонлари ҳам талаб даражасида. Кунига 2 маҳал машгулот ўтказяпмиз. Шароитлари кўнгилдагидек. Келганимга 4 кун бўлди, Ўзбекистон билан фарқли томонларига кўп тўхталолмайман.

- Яқинларингиз бошка давлатга кетишизга қандай қарашди? Қаршиликлар бўлмадими? 

- Албатта, хурсанд бўлишди, лекин зўрға рухсат олдим. Хавотирланиб, жуда кўп суриштиришди, мураббийларимиз билан маслаҳатлашишди. Ниҳоят, дугоналарим ҳам борлигини эшитиб, рози бўлишди. Биласиз, футболга кириб келганимдан бери фақат АГМКда ўйнаганман. Ҳар доим уйда бўлганман, узоқ вақтга бегона ерларга кетмаганман. Ҳозир шу туфайли мослашиш озгина қийин бўляпти. 

- Трабзон сиз учун янги шаҳар. Атрофдагилар мулоқот қилиш қийин бўлмайдими? Турк тилини биласизми?

- Турк тилини билмайман. Фақатгина баъзи сўзларни ўзбекчага ўхшаганлиги учун тушунаман. Янги жамоадошларим турк сўзларини таржимон орқали тушунтиришяпти. Тез орада турк тилини ўрганиш учун дарс оламиз. 

- Маош масаласига келсак, Трабзонда Олмалиқдагига нисбатан анча яхши тўлашса керак. Ёки кам ойлик эвазига кетяпсизми?

- Ўзбекистонда футболчи қизларга кам маош тўланади. Кўпчилик қизлар турмушга чиққандан кейин футбол ўйнашни тугатади. Шунинг учун турмушга чиқишдан олдин четда ўйнаб кўрмоқчи эдим. Орзумга етдим. Ҳозир бериладиган маошдан кўнглим тўлди. Балки, бошқа жамоалар берадиган пулдан камдир, лекин худога шукур ўзимга етади. 

- Қайси рақамда майдонга тушмоқчисиз?

- Ҳали танламадик, лекин 29 ёки 26 рақамини танлашни ўйлаб турибман.

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика