UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  2 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  2 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  26 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  1 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  3 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1

Ўзбекистондаги ўйини энг кучли жамоалар тўқнашуви — "Пахтакор" - "Насаф" (превью) Янгиликлар

Ўзбекистондаги ўйини энг кучли жамоалар тўқнашуви — "Пахтакор" - "Насаф" (превью)

Суперлиганинг 3-тури доирасидаги марказий баҳс Тошкентда кечади.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги чемпионат пешқадами "Пахтакор" ўз уйида турнир жадвалидаги энг яқин "қўшниси" ҳисобланмиш Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади.

Биринчи турда Самарқандда дурангга имзо чеккан, иккинчи турда эса Қаршида "Сўғдиёна"ни таслим қилган "Насаф"ни бу гал янада жиддий синов кутмоқда. 

Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор" эса ўтказилган дастлабки икки турда ғалабани тантана қилган. Дастлаб амалдаги чемпион "Локо" енгилган бўлса, кейинчалик бошқа бир Тошкент клуби "Бунёдкор" мағлуб этилди. Бугун эса жуда ёшариб кетган, лекин ўйини ўша-ўша жозибадор бўлиб турган "Насаф"нинг шижоатига қарши тажрибасини ишга солишга уриниб кўради.

Айни пайтда ўйин бўйича Ўзбекистондаги энг кучли жамоалар тўқнашуви. Турнир жадвалида ҳам жамоалар ҳозир ёнма-ён кетишмоқда.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" сафидаги Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан каби футболчилар бугун собиқ жамоаларига қарши майдонга тушишади. Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов эса жароҳатлари боис учрашувни ўтказиб юборишади. Мазкур футболчилар ичидан биргина Одилжон Ҳамробеков илк маротаба ўзининг собиқ клубига қарши майдонга тушади. Қолган барча бошқа собиқ "насафчи"лар ўтган мавсумда қаршиликларга қарши майдонга чиқишга улгуришган.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Бу жамоалар 1997 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида узлуксиз бир-бирларига рақиблик қилиб келишмоқда. Шу кунга қадар жамоалар ички чемпионатда жами 44 маротаба дуч келишган. Устунлик "Пахтакор" тарафида. Тошкент клуби 25 учрашувда қаршиликларни мағлубиятга учратишни уддалаган. "Насаф" эса 9 баҳсда ғолиб чиққан. Шунингдек, қолган 10 ўйинда муросага келинган, яъни дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки "Пахтакор" фойдасига: 66-38.

Факт: Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабалар бир хил ҳисобда қайд этилган. "Пахтакор" ҳам ўз вақтида "Насаф" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урган ва қаршиликлар ҳам бу ишни такрорлашган.


"Пахтакор": Шота Арвеладзе жамоаси мавсумни жуда кўтаринки руҳда бошлади. ОЧЛ саралаш босқичи орқали мавсумга киришган "Пахтакор" ҳозирга қадар 6 учрашувда иштирок этди ва 5 ғалаба ("Эйр-Форс" (2:1), "Ал Наср" (1:2), "Ал Аҳли" (1:0), "Локомотив" (3:1), "Бунёдкор" (1:2) ҳамда 1 ("Персеполис" (1:1) дуранг қайд этди. "Пахтакор" Арвеладзе фалсафасига мувофиқ ҳужумкор ва юқори прессингга асосланган футбол намойиш этмоқда. Жамоанинг самарадорлиги юқори кўрсаткичга эга эканлиги ҳам танланган услуб билан боғлиқ.

Ҳужумда кескин ва юқори самарадорлик кўрсатаётган "Пахтакор"нинг барча рақиблар билан ўйинда тотал устунлик билан ҳаракатланиши ва тўпни қадрлаши рақибларга қийинчилик туғдиради. Бироқ "Пахтакор" ўтказилган 6 ўйиндан 5тасида ўз дарвозасидан мунтазам гол ўтказиб юбораётганини ҳам таъкидлаш мумкин. Бу кўпроқ жамоанинг танлаган услуби ва ўта ҳужумкор ўйнаши билан боғлиқ масала. Марказий ҳимоячилар жуда юқори жойлашишлари ва қанот ҳимоячилари мунтазам фаол равишда ҳужумга кўшилиб ўйнаши натижасида рақибда қарши ҳужумда кўплаб бўш ҳудудлар вужудга келади. Бу эса албатта гол ўтказиш хавфини ошириб юборади. Лекин бутун ўйин давомидаги устунлик ва қатор вазиятлар яратилиши натижасида ҳозирча ўтказиб юборилаётган голлар Арвеладзе жамоасига қимматга тушмаяпти.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, "Пахтакор" ҳозирча янги мавсумдаги 6 учрашувнинг ҳеч бирида ҳисобда орқада қолмаган. Жамоа доим биринчи бўлиб рақиб дарвозасини ишғол этмоқда. Айни пайтда жамоанинг асосий тўпурари Драган Черан саналади. "Насаф"нинг собиқ аъзоси янги жамоасида етакчи ролда. Черан нафақат "Пахтакор"нинг муҳим голларини урмоқда, балки ўйин ташкил этишда ҳам сербиялик футболчи энг муҳим фигурага айланган. 

Рўзиқул Бердиев Черанни Ўзбекистон чемпионатида порлашига сабабчи бўлган мутахассис сифатида собиқ шогирдининг имкониятларини жуда яхши билади. Гарчи қўл остида тажрибали футболчилар жамланмаган бўлсада, мавжуд футболчилар орқали Черанни зарарсизлантиришга уриниб кўради. Айнан мазкур жиҳат эътибори билан қараганда, Черанга "Насаф"га қарши ўйнаш нисбатан қийинроқ бўлиши мумкин. Шота Арвеладзе эса яширин "қурол" сифатида Черандан бошқа футболчиларга ҳам мурожаат қилиши мумкин.

Мавсум бошланиши билан жароҳат олган ва энди сафга қайтганида ФИФА кунларида терма жамоаси таркибида яна жароҳатини янгилаб келган Марко Симич ҳали оптимал формага кириб улгургани йўқ. Симич ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларида захирадан майдонга тушишга муваффақ бўлди. Катта эҳтимол бугунги баҳсда Арвеладзе "Ал Садд"га қарши ўйин олдидан Симични ҳимояда ўйнатиб олади. Унинг шериги бўлиши мумкин бўлган Шерзод Аъзамовда ҳам кичик жароҳат мавжуд. Айнан шу жароҳати туфайли "Бунёдкор" билан ўйинни ўтказиб юборган ҳимоячи собиқ жамоасига қарши майдонга тушмайди.

Асосий "қуроли": Драган Черан(ҳужумчи)/Марат Бикмаев (ҳужумчи)

Бўш нуқта: Ҳимоя


"Насаф": Ҳар трансфер бозоридан сўнг янгиланишга ўрганиб қолган, етакчиларидан воз кечишга кўникиб қолган "Насаф" янги мавсум олдидан яна қатор етакчиларидан айрилди. Лекин бу жиҳат жамоанинг ўйин сифатига путур етказгани йўқ. Гарчи таркибда тажрибали футболчилар саноқли қолган бўлсада, академияда тарбия топиб чиқаётган истеъдодлар ўтган иккала баҳсда барчада бирдек илиқ таассурот қолдиришди. Тўпни севувчи, комбинацион ва ҳужумкор футболни тадбиқ этаётган "Насаф"нинг услуби ва шижоати кучли бўлган "Пахтакор"га ҳам муаммолар тақдим этишга қодир. Айнан ўйин тарафлама яхшигина тўқнашув гувоҳига айланамиз. 

"Насаф" учун мазкур баҳсдаги энг муҳим жиҳатларидан бири тезкор гол ўтказиб юбормаслик. Айнан шу масалада ечим топилса, қолган дақиқаларда тажрибали рақибга юқори иштиёқ ва йўлга қўйилган ўйин орқали бош оғриқ тақдим этиш мумкин. "Насаф"нинг ютуғи шундаки, жамоа олдида ортиқча босим йўқ. Ёш ва қувноқ жамоадан биринчи навбатда шунчаки футбол ўйнаш талаб этилади. 

Рўзиқул Бердиев мазкур ўйин олдидан таркиб борасида ҳам баъзи йўқотишларга дуч келган. Жамоанинг ҳозирги таркибидаги энг кўп ўйин ўтказган ва энг яхши тўпурари бўлиб турган Бобир Абдихолиқов (69 ўйин, 25 гол) жароҳати туфайли Тошкентга келмаган. Шунингдек, эндигина машғулотларни бошлаган ва умумий гуруҳда шуғулланаётган Азиз Ғаниев ва Шароф Муҳитдиновнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Бердиев Ғаниевни майдонга тушириб катта таваккалга қўл урмаслиги мумкин. Шароф Муҳитдинов хизматидан эса фойдаланиш эҳтимоли нисбатан юқорироқ.

Янги мавсумда жамоанинг асосий футболчисига айланиб бораётган Бобур Давлатов, Акмал Мозговой, Ислом Кенжабоев ва Ойбек Бозоровнинг ўйинлари алоҳида эътирофга лойиқ. Ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитовнинг ўйини ва икки учрашувдан буён жамоанинг муҳим голларини ураётгани бежиз эмас. Саитовнинг зарбаси жуда кучли ва шу боисдан ҳам Муҳитдинов ва Ғаниев йўқлигида Дилшод "Насаф"нинг стандарт вазиятларидаги асосий футболчисига айланиб улгурди. Самарадорлик эса ниҳоятда юқори. Икки учрашув ва икки гол. Хуллас "Пахтакор" ва айниқса Санжар Қувватов собиқ жамоасидаги мазкур футболчидан анча эҳтиёткор бўлиши талаб этилади.

"Машъал"дан чақирилган таянч ярим ҳимоя вакили Сардор Абдураимов ва ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоевдан "Насаф" мухлисларининг умиди катта. Айниқса Рўзиқул Бердиев мазкур янги футболчиларга катта умид боғлаган. Айнан Бердиев қўл остида Абдураимов ва Муртазоев янги даражага чиқиши кутилмоқда. Айни пайтда мазкур футболчилар асосий таркиб футболчиларига айланиб улгуришган ҳамда жамоага кўникиш ва мослашиш жараёнини давом эттиришмоқда.

"Насаф"нинг заиф нуқтаси сифатида жамоанинг иккинчи қаватдаги ўйинини айтиш мумкин. Ўтказиб юборилган голлар ҳам айнан мазкур муаммо туфайли юзага келди. Жамоа "Динамо"дан ҳам, "Сўғдиёна"дан ҳам айнан иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлгани учун ўз дарвозасидан голлар қўйиб юборди. "Пахтакор" эса рақибнинг мазкур бўш нуқтасидан фойдаланишга уриниб кўриши аниқ. "Насаф" таркибидаги футболчилар эса жисмоний тарафлама узун бўйли ва бақувват футболчилардан иборат эмас. Улар кўпроқ қисқа паслар ва комбинацион футболга таяниб ўйнашади. Иккинчи қаватдаги ўйинда уларнинг имкониятлари нисбатан камроқ.

Асосий "қуроли": Дилшод Саитов (ўнг қанот ҳимоячи)/Ойбек Бозоров (қанот вингери)

Бўш нуқта: иккинчи қаватдаги ўйин


Суперлига, 3-тур.

"Пахтакор" - "Насаф" (18:00)

"Пахтакор" стадиони.

Бош ҳакам: ПФЛ ҳали эълон қилгани йўқ

"Шерлар" сафида янги мавсумда гол урётган футболчилар: Драган Черан (4), Марат Бикмаев (4), Игорь Сергеев (1), Жалолиддин Машарипов (1), Достон Ҳамдамов (1) 

"Аждарлар" сафида янги мавсумда гол ураётган футболчилар: Дилшод Саитов (2), Бобур Давлатов (1), Ислом Кенжабоев (1)

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика