UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Таркибда катта ўзгаришларга қўл урган "Қизилқум" бош мураббий Асрор Алиқулов бошчилигида Туркияда тайёргарликни олиб бормоқда.

Навоийликлар маҳаллий футболчилар билан бир қаторда, легионерлар хизматига ҳам умид боғлаган. Клуб яқинда россиялик футболчи Николай Тарасов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. У айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Легионердан янги жамоаси ҳақидаги фикрларини тингладик. 


Расман: Николай Тарасов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди


— "Қизилқум" футболчиларига ўз оила аъзоларидек қабул қилишгани учун раҳмат айтаман. Коллективда дўстона муҳит бор. Ўзбекистон чемпионати ҳақида аввалдан илиқ фикрлар эшитганман. Бу ерда техникага катта эътибор қаратишади. Суперлига жамоалари табиий майдонлардан фойдаланади. Инфратузилма яхши даражада. Чемпионат бошланишини барча қатори мен ҳам интиқ бўлиб кутмоқдаман.

— Тўғрисини айтсам "Қизилқум" ҳақида кўп нарса билмас эдим. Футболчилар техник қобилияти бор. Билмадим, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш осон деб ким айтди билмадим, лекин менда ундай фикр йўқ. Умуман олганда Суперлига оддий мусобақа ҳисобланмайди. Кураш қаттиқ кечади. Индивидуал кучли ижрочилар бор. Барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

— Қуръада ким билан тушишимизни фарқи йўқ. Лекин албатта мавсумни мухлисларимиз кўз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар қуръа бизга шундай вазиятни тақдим қилса. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёрланамиз, ғалаба руҳида майдонга тушамиз. 

— Ўртоқлик учрашувларида рақибларни кучли ёки кучсиз дейиш ноўрин, деб ўйлайман. Муҳими мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Кучли жамоалар билан ўйинларда ўз имкониятларимизни кўриб оламиз. Бу чемпионат олдидан яхши фойда бериши шубҳасиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика