UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  8 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Ўзбекистонда "Олимпия куни" бўлиб ўтди (+эксклюзив суратлар) Янгиликлар

Ўзбекистонда "Олимпия куни" бўлиб ўтди (+эксклюзив суратлар)

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Олимпия куни” спорт байрами бўлиб ўтди.

Ўзига хос фестивал МОҚ биноси ва "Пахтакор" стадиони ҳудудида ўтказилди.



“Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бири ҳисобланиб, ҳар йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо 206 давлатда ўтказилади. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборатдир.



Дастлаб карнай-сурнай садолари остида барча иштирокчилар жам бўлишди.



Шундан сўнг, МОҚ президенти Мираброр Усмонов сўзга чиқиб, йиғилганларни ушбу кун билан табриклади.




Ундан кейин катта экранларда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг табриги қўйилди. Давлат мадхиямиз янграгач "Олимпия куни" расман очиқ деб эълон қилинди.



Мусобақаларда 5 ёш ва ундан катта иштирокчилар турли масофаларга югуриш бўйича баҳс олиб боришди.





Қувонарлиси, журналистлар ўртасида 500 метрга югуриш баҳсларида сайтимиз вакили Толибжон Қосимов маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва шохсупага кўтарилганлар орасидан ўрин олди.

Бундан ташқари, иштирокчилар спортнинг бокс, таэквондо (WTF), дзюдо, велоспорт, стол тенниси, енгил атлетика ва камондан отиш турлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.



Кун давомида эстрадамиз юлдузлари қатнашчиларни ўз қўшиқлари билан мамнун этишди.



Мусобақалар давомида барча ғолиб ва совриндорларга махсус сертификат ва совғалар топширилди.


Хабарнинг давомини ва ушбу қизиқарли тадбирдан олинган эксклюзив суратларни olamsport.com сайтида томоша қилинг!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика