UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Ўзбекистонда 14-15 ёшли ўсмир болалар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистонда 14-15 ёшли ўсмир болалар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтади

Coca-Cola компанияси, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Профессионал лигаси ва республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамкорликда «Маҳаллага маҳалла» лойиҳасини ишга туширмоқда.

У кўча футболи ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинмоқда.

Кўча футболи мусобақаларида 14-15 ёшлардаги 4 500 ўсмир ўғил болалар иштирок этади. Тошкентнинг 11 туманида 508 жамоа ўртасидаги саралаш босқичи бўлиб ўтади. Ҳар бир ўйин 15 дақиқалик икки таймдан иборат бўлади. Иштирокчилар олимпия тизими бўйича куч синашади. Яъни мағлуб жамоа мусобақани тарк этади. Саралаш ўйинлари натижасига кўра, ҳар бир тумандан биттадан - 11 жамоа финалга йўл олади. Улар Coca-Cola суперкубоги ва «Маҳаллага маҳалла» мусобақасининг мутлақ чемпиони унвони учун курашади.

- Бу лойиҳа – ижтимоий лойиҳа бўлиб, ҳаваскор спорти, шу жумладан кўча футболини ривожлантиришда навбатдаги қадам бўлди. Ишонамизки, бундай мусобақаларни ўтказиш ҳар бир маҳалладаги ёшлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда ёрдам беради, - дея изоҳлади Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот котиби Шерзод Ражабов.

Суперкубок соврини ва «Маҳаллага маҳалла» мусобақаси чемпионлиги учун финал ўйини сентябрь ойида бўлиб ўтади.

- «Маҳаллага маҳалла» мусобақаси – ўйин бўлиб ўтадиган ҳар бир маҳалла учун унутилмас воқелик. Иштирокчилар ғалаба қозонишни хоҳлагани боис, майдонда ҳақиқий кураш кетади. Ўйлайманки, мусобақаларда профессионал футболчи бўлишни орзу қилаётган ҳақиқий иқтидор соҳибларини ҳам кўрамиз. Хорижда бундай лойиҳалар тез-тез ташкил этилади ва бундай мусобақалар ҳам ҳаваскор ва профессионал футболни оммалаштириш ва ривожлантириш билан боғлиқ. Ишонаманки, иштирокчилар ҳар бир ўйинни узоқ вақт эслаб юришади, чунки бу спортга бўлган муҳаббат, қувват ва драйв ифодасидир, - дея қайд этди республика Маҳалла кенгаши бўлим бошлиғи Баҳодир Набихўжаев.

Ғолиб жамоалар ва мусобақа иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросимида ўзбек футболи юлдузлари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбарияти вакиллари, шунингдек, Coca-Cola Ўзбекистон вакиллари жамоаси ҳам иштирок этади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика