UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  0 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  34 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди

23 январь куни ЎФАда Хитой футбол ассоциацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Унинг аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқишига умид билдирди. Хитой кўп жабҳада дунёда ўз ўрнига эга эканлиги, хусусан, мамлакат футболи ҳам катта натижаларга эришаётганини қайд этди. 



Ўз навбатида, хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида футболнинг барча йўналишида самарали ҳамкорлик истиқболларига тўхталишди. Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги мавқеини эътироф этишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар. Хусусан, турли терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларга Ўзбекистон терма жамоаларини жалб этиш, Миллий, Олимпия ва аёллар терма жамоалари ўртасида турнирларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. 



Футбол инфратузилмаси, академиялар фаолияти ва терма жамоалар базасини ташкил этишда Хитой тажрибасини ўрганиш, ҳакамлар учун тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Хитойда дунёнинг футболи энг ривожланган мамлакатларидан мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Бу борада юртимиз вакиллари ҳам ўзаро тажриба алмашиш дастурларида иштирок этиб, ўз малакасини ошириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан икки мамлакат Олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режага киритилди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика