UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  10 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Хитой футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди

23 январь куни ЎФАда Хитой футбол ассоциацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

"Унинг аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов икки мамлакат ўртасида футболни ривожлантириш борасидаги ҳаракатлар янги босқичга чиқишига умид билдирди. Хитой кўп жабҳада дунёда ўз ўрнига эга эканлиги, хусусан, мамлакат футболи ҳам катта натижаларга эришаётганини қайд этди. 



Ўз навбатида, хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида футболнинг барча йўналишида самарали ҳамкорлик истиқболларига тўхталишди. Ўзбекистоннинг Осиё футболидаги мавқеини эътироф этишди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар. Хусусан, турли терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкиллаштириш, халқаро мусобақаларга Ўзбекистон терма жамоаларини жалб этиш, Миллий, Олимпия ва аёллар терма жамоалари ўртасида турнирларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди. 



Футбол инфратузилмаси, академиялар фаолияти ва терма жамоалар базасини ташкил этишда Хитой тажрибасини ўрганиш, ҳакамлар учун тажриба алмашиш дастурларини жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Маълумки, Хитойда дунёнинг футболи энг ривожланган мамлакатларидан мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Бу борада юртимиз вакиллари ҳам ўзаро тажриба алмашиш дастурларида иштирок этиб, ўз малакасини ошириш истиқболи юзасидан фикр алмашилди. 

Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан икки мамлакат Олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинини ўтказиш режага киритилди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати тақдим этган хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика