UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  1 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Бугун пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари президентлари Абдусалом Азизов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ўртасида Ҳамкорлик шартномасини имзолашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасида имзоланган меморандумда кўзда тутилган кўп йиллик ҳамкорлик алоқалари бугун янги босқичга чиқди.

Бугун ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва ҚФА президенти Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани амалда бўлган ушбу меморандумга қўшимча сифатида футболни ривожлантириш, футбол бирдамлигини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, мусобақалар ташкилотчилиги, мураббийлар малакаси ва футбол жараёнлари хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Раҳбарлар ушбу ҳамкорлик шартномаси сўнгги давр мобайнида кўплаб ҳамкорликларга замин яратганлиги алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, улар келажакда ҳам Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболни ривожлантириш, айниқса, терма жамоаларга фойда келтирадиган иқтидорли футболчиларни тарбиялаш, терма жамоаларни тизимли равишда шакллантириш муҳим эканлигини эътироф этиб, бу борада Қатарнинг катта тажрибаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. 

“Мен Қатар футбол ассоциациясининг сўнгги бир неча йил ичида самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича амалга оширган ишларини жуда қадрлайман. Яқин келажакда ҚФА билан ҳамкорликда ушбу меморандум икки мамлакат футбол ассоциацияларига тақдим этадиган имкониятлардан унумли фойдаланишимизни истайман. Биз мураббийларнинг малакасини ошириш ва яна кўплаб долзарб масалаларда Қатар томони билан яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз", - деди Абдусалом Азизов.

Шунингдек, ЎФА президенти Қатар мамлакатини 2022-йилги Жаҳон чемпионати арафасида кўплаб халқаро футбол тадбирларини ўтказаётганини эътироф этди. Қатарнинг бу борадаги тажрибаси келажакдаги ҳамкорлик учун жуда яхши имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Шайх Ҳамад ҚФА ва ЎФАни бир-бирига боғлаб турадиган азалий муносабатларни этироф этди.

“Мен бугун ушбу шартномани имзолаш ва ўзаро мустаҳкам муносабатларимизни кенгайтириш учун Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бахтиёрман. Сўнгги бир неча йил давомида амалдаги Меморандум жадал суратдаги ҳамкорлик алоқаларига туртки бўлди ва ҳар икки футбол ассоциацияга ҳам катта фойда келтирди. Аммо, мен Ўзбекистон футбол ассоциациясини янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш ҳамда Қатар футболи ва Қатар футбол ассоциацияси юртингиз футболига амалий фойда келтириши тарафдориман”, - деди ҚФА президенти.

Келишувга киритилган янги қўшимчалар сифатида икки футбол ассоциацияси томонидан келишилган ўйинлар ва футболдаги коррупция хавфини енгиш учун амалга оширилган ишларни янада ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиши таъкидланди. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилди.

Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Бин Аҳмад Ал Тани ЎФА президентини Ўзбекистон 2022-йилги 23 ёшли футболчилар ўртасида ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани билан табриклади ва ҚФАнинг барча масалада ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари раҳбарлари давом этаётган коронавирус пандемияси даврида Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар футболни ривожлантириш учун кўпроқ ҳамкорлик қилишлари зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, суҳбат давомида ОФК мусобақаларига тегишли бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика