UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  6 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландга етиб борди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш учун Тайландга етиб борди.

"М-150 CUP-2017" мусобақаси Тайланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Кеча тунда Тошкентдан йўлга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пешинда Бурирамга етиб келди ва X2 VIBE BURIRAM меҳмонхонасига жойлашди.

Айни вақтда Тайландда об-ҳаво жуда қулай бўлиб, кундузи 30-31 даража иссиқ бўлиб турибди. Терма жамоа узоқ йўл босиб келгани боис мураббийлар штаби бугун енгил, тикланиш машқлари билан чекланишни маъқул кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 CUP-2017” халқаро мусобақаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган. Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари бронза медаллари учун баҳсга киришади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика