UZ

Сўнгги янгиликлар

18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 17:15"Лейтон Ориент" - "Манчестер Сити" (матнли трансляция)  60 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  5 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  37 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  6 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  10 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   31 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  5 12:04Усмон Дембеле кетма-кет 7 ўйинда гол урди  7 10:57Легионерларимизга аталган кун. Бугун Ҳусанов, Ғаниев, Эркинов, Турғунбоев жамоалари ўйнайди   7

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон давлатида ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Аввалроқ, ушбу терма жамоага шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Уммондаги мусобақа арафасида Мақсудов шогирдлари, дастлаб, 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. «Жар» стадионида ўтказиладиган машғулотларга жами 1991-1994 йилларда туғилган жами 25 нафар футболчи жалб этилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2012 йил июнь ойида Непалда бўлиб ўтган саралаш баҳслари якунига кўра, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Декабрдаги йиғинлар финал босқичида иштирок этувчи таркибни шакллантириш йўлидаги илк қадам бўлиб, Осиё чемпионати арафасида якуний таркибга киритиладиган футболчилар хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (1991 йил туғилган, «Насаф»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика