UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  0 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида «Обод» клубини мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида «Обод» клубини мағлуб этди

Айни кунларда Тошкентда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси кеча пойтахтнинг «Обод» клубига қарши ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 28 февраль кунигача давом этади. Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров жамоаси «Обод»га қарши учрашувдан олдин Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган ва ушбу учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Аввалроқ хабар берилганидек, U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида йиғин ўтказади ва у ерда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа Коимбра шаҳрида 27 март куни ёшлар ўртасида амалдаги европа вице-чемпиони ҳисобланган Португалия ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушса, 29 март куни шу ёш тоифасида амалдаги жаҳон вице чемпиони - Уругвай ёшларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари 30 май куни Янги Зеландияда старт олади. Қуръага кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси F гуруҳида Германия, Фиджи ҳамда Гондурас терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика