UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   0 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  25 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  0 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  22 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  280 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  21 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  14 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0 Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0

U-20 Осиё кубоги саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 учрашуви бошланди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Непал ҳимоячиси Сабин Гимире дарвозасига кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтаргани учун майдондан четлатилди. Непал 10 киши бўлиб қолди. Белгиланган пенальтини Муҳаммадали Ўринбоев амалга оширди, унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди ва ҳисоб очилмай қолди.

23-дақиқада Мирзаевнинг бурчакдан узатган тўпини Саидумархон Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ

27-дақиқада Ўринбоевнинг ҳаволатиб оширган тўпини яна Саиднуруллаев боши билан дарвозага йўллади - 2:0. ГОЛНИ КЎРИШ

29-дақиқада Саидунуруллаевнинг тўп узатишидан кейин Нурлан Ибраимов ҳисобни йириклаштирди - 3:0. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада Ҳамидовнинг тўп узатишидан кейин Лазизбек Мирзаев чиройли гол урди - 4:0. ГОЛНИ КЎРИШ

87-дақиқада бурчакдан Мирзаев узатган тўпни Режабалиев дарвозага йўллади - 5:0. ГОЛНИ КЎРИШ

90-дақиқада чап қанотдан Ҳамидов оширган тўпни захирадан майдонга тушган Абдуғафур Ҳайдаров дарвозага йўллади - 6:0. ГОЛНИ КЎРИШ

Ўйинда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарҳод Нишонов бошчилигидаги жамоа дастлабки ўйинда Камбоджани 7:0 ҳисобида таслим қилган эди. Энди Ўзбекистон 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши майдонга тушади.



Ўзбекистон U-20 - Непал U-20 - 6:0  

Ҳакамлар:
Сонгкран Бунмикиарт (Таиланд), Апичит Нопуан (Таиланд), Нгуен Трунг Хау (Вьетнам), Ли Ти Ли (Вьетнам).
Комиссар: Си Ту Вин (Мьянма)
Назоратчи: Видия Хабиба Шамсури (Малайзия).

Гол: Саидумархон Саиднуруллаев 23, - 1:0 (Мирзаев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 27, - 2:0 (Ўринбоев пас). Нурлан Ибраимов 29, - 3:0 (Саидунуруллаев пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 4:0 (Ҳамидов пас). Мейирбек Режабалиев 87, - 5:0 (Мирзаев пас). Абдуғафур Ҳайдаров 90, - 6:0 (Ҳамидов пас).

Голга айланмаган пенальти: Муҳаммадали Ўринбоев 20 (дарвозабон).

Ўзбекистон U-20: 21.Самандар Муратбаев (1.Ҳусниддин Неъматов, 60), 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 8.Амирбек Саидов (23.Абдуғафур Ҳайдаров, 72), 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (13.Беҳруз Жуматов, 60), 14.Нурлан Ибраимов (7.Далер Тухсанов, 72), 15.Асилбек Жумаев (11.Муроджон Комилов, 60), 16.Муҳаммадали Реимов, 22.Лазизбек Мирзаев.
Захира: 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Рустамбек Фомин, 20.Дилшод Абдуллаев,

Непал U-20: 1.Жиярат Шех, 2.Рам Тапа, 3.Сабин Гимире, 4.Семанта Тапа, 6.Асвин Горасаинее, 7.Самир Таманг, 8.Кушал Деуба, 10.Ниражан Дами, 11.Нираж Карки, 14.Прашант Лаксам, 19.Лачу Тапа.
Захира: 16.Кришал Моктан, 23.Амит Таматта, 5.Бикрам Таманг, 9.Нйима Вангел Таманг, 12.Аюш Тимсина, 13.Анил Бомжан, 15.Дан Синг, 17.Абинаш Сянгтан, 18.Сарож Дарлами, 20.Дипак Тапа Магар, 21.Дарбендра Кунвар, 22.Нирмал Бал.

Четлатиш: Сабин Гимире 20,


ЎЙИННИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика