Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида келаси йили ўтказиладиган U-20 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Вячеслав Солохо ва Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 қизлари саралашнинг 2-тур баҳсида Ливанга қарши майдонга тушишди. Учрашувда катта устунликка эришган Ўзбекистон U-19 қизлари якунда йирик - 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, Саралашнинг илк турида Ҳиндистон U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, иккинчи учрашувда Иордания Ливан устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.
Саралашнинг сўнгги тур баҳслари 9 ноябрь куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон U-19 қизлари Иордонияга қарши баҳс олиб боришса, Ливан Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоа Осиё Чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
2-тур. 7 ноябрь. Иордания. Амман.
Ўзбекистон - Ливан 7:0
Голлар: Нодира Муйдинова (29, 45, 83), Нилюфар Қудратова (33, 49, 79), Мафтуна Шойимова (90)
Ўзбекистон U-19: Лайло Тиловова (Мафтуна Жонимқулова), Мафтуна Шойимова, Файёза Самандарова, Умида Худойбоқова (Феруза Бобохўжаева 45), Дилноза Бектемирова, Шоҳида Тожиддинова, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова (Шахноза Қурбонова 62), Нилюфар Қудратова, Нодира Муйдинова, Умида Зоирова.