

Мазкур ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.
Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.




