UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  3 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  17 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди" Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Гарчи бу ўйинлар вакилларимиз учун норасмий мақомда ўтаётган бўлсада, терма жамоамиз футболчилари ҳар бир баҳсда борларини беришаётганини кўриниб турибди. Кеча гуруҳдаги кучли рақиб, мезбон Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Риан Исломовнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ғалаба келтирди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Риан дастлаб учрашувдан кейинги ҳиссиётлар, таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб қоламан. Таассуротлар албатта ажойиб. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Қийин ўйинда бир оила эканлигимиз ўз сўзини айтди. Голдан кейин ҳам диққатни йўқотмадик. Охиригача курашдик. 

- Сизни 2019 йилдан бери биламан. Ўша йили Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемонати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ҳиндистонга сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолгансиз. Қизиғи бу сафар ҳам  саралашда, сўнгги дақиқаларда ҳал қилуви голга муаллифлик қилдингиз. Бу шунчаки тасодифми?

- Очиғи нима дейишга ҳам хайронман. Эсингизда экан, қойилман (кулади). Икки ўйинда ҳам муҳими жамоамизда катта хоҳиш бор эди. 

- Саудия Арабистонидаги турнирда рақиблар ўртасида катта фарқ бор. Бу ўйинга тайёргарлик жараёнига таъсир қиляптими? 

- Тўғри айтдингиз. Рақиблар орасида тафовут жуда катта. Дейлик Мальдив каби терма жамоалар билан баҳсларда бу билинди. Ҳар бир яратган вазиятимизни гол билан якунладик. Мянмарга эса яна 3та гол уришимиз мумкин эди.

- Ҳакамлик қандай ўтяпти? 

- Фикримча, адолатли тарзда ўтмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика