UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  39 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  2 19:35Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  11 19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  14 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  10 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  1 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  1

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди

Эртага, 3-апрель куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Вакилларимиз илк турда Таиландга қарши майдонга тушадилар. Жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов мусобақа олдидан ОФК расмий сайтига интервю берди.

— Жамоа тайёргарлиги қандай кечди?

— Жамоамиз Осиё кубогига ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрди. Тайёрланиш жараёни босқичма-босқич олиб борилди ҳамда футболчиларимизнинг жисмоний, тактик, техник ва руҳий тайёргарлиги устида алоҳида ишладик. Аввал маҳаллий йиғинлар ўтказилиб, жамоавий ўйин услубимизни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Кейинчалик халқаро ўртоқлик учрашувлари орқали жамоанинг ўйин сифатини оширишга ҳаракат қилдик. Йиғинлар давомида футболчиларимизнинг ўйинга бўлган тушунчаси янада ривожланди, жисмоний формаси эса оптимал ҳолатга келтирилди.

— Осиё кубогини жароҳат сабаб ўтказиб юбораётган муҳим футболчиларингиз борми?

— Жамоамизда жароҳат туфайли мусобақани ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. Ҳамма ўйинчилар яхши формада ва тўлиқ таркиб билан турнирга тайёргарлик кўрганмиз. Бу биз учун катта устунлик беради, чунки мураббийлар штаби барча режаларимизни тўлиқ таркиб асосида ишлаб чиққан. Энди асосий мақсадимиз футболчиларни максимал даражада ўйиндан ўйинга юқори ҳолатга чиқариш ва ҳар бир учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишдан иборат.

— Ўзбекистон Осиё кубогини Таиландга қарши очилиш учрашуви билан бошлайди. Бу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз? Уларнинг қандай кучли томонларини кўряпсиз?

— Таиланд ёшлар футболи йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Улар техник жиҳатдан анча кучли ва тезкор ўйин намойиш эта оладиган жамоа. Айниқса, ҳужумга тезкор ўтиш ва қисқа жойларда аниқ паслар орқали рақибни ҳолдан тойдириш уларнинг кучли томонларидан биридир. Шу сабабли, биз уларнинг комбинацион ўйинини йўққа чиқариш ва ўз ҳужум чизиғимиз орқали устунликка эришишга ҳаракат қиламиз. Тайёрланиш жараёнида Таиланд жамоасининг ўйин услуби ва тактик схемаларини чуқур таҳлил қилдик. Ўйлайманки, кучли рақибга қарши яхши натижа кўрсатиш учун етарлича имкониятларимиз бор.

— Ўтган мусобақалардан олинган энг катта сабоқлар ва жамоа ҳозир қўллаётган услублар ҳақида айта оласизми?

— Олдинги мусобақаларда иштирок этган жамоаларимизнинг босиб ўтган йўллари биз учун катта тажриба бўлди. Аввало, турнир давомида барқарор ўйин кўрсатиш ва босим остида ҳам совуққонликни сақлаш муҳимлигини англадик. Шу сабабли, ҳозирги таркиб билан ишлашда ментал жиҳатдан тайёргарликка катта урғу бердик. Бундан ташқари, жисмоний ҳолат ва ўйин суръати турнирларда ҳал қилувчи аҳамият касб этишини тушундик. Олдинги мусобақаларда баъзан майда деталлар натижага таъсир қилган бўлса, ҳозир бундай жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор беряпмиз. Ўйлайманки, бу тажрибалар бизга муваффақиятга эришиш йўлида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика