UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  0 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  10 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 сардори Лазизбек Мирзаев: "Жаҳон чемпионати ҳар бир футболчи учун катта мотивация ва имконият ҳисобланади"

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жорий йил Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Кеча мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичи учрашувларига қуръа ташланди. Якуний натижаларга кўра вакиллримиз Испания, Мали ва Канада билан бир квартетдан ўрин олди. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада терма жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаевнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


"Қуръа ташлаш маросимида Испания терма жамоасини кутган эдим. Барибир Европани топ жамоаларидан бири тушиши аниқ эди. Уларнинг катталар терма жамоалари қандай натижалар қўлга киритганини, Жаҳон ва Европа чемпионлари бўлганини биламиз. Шахсан ўзим уларни кўп кузатганман. Канадада ҳам футболга эътибор яхши, дея оламан. Совуқ мамлакат бўлгани учун Индонезияда қийналишса керак. Африка жамоалари эса ҳар бир ёш тоифасида кучли ҳисобланади. Учта терма жамоа ҳам бир-бирига етарлича қаршилик кўрсатади, дея оламан. 

Бизга ким тушишидан қатъий назар ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу барчамиз учун илк Жаҳон чемпионати. Турнирдан кўп нарса кутмоқдамиз. Мақсадимиз финалгача етиб бориш ва чемпион сифатида ортга қайтиш. Бу осон бўлмайди. Барчамиз олдимизда қандай ишлар борлигини сезиб турибмиз. 

Жаҳон чемпионати футболчилар учун катта имконият ва мотивация ҳисобланади. Бундай савиядаги турнирда қатнашиш ҳар доим фойда беради, деб ўйлайман. Мусобақада имкон қадар жамоамга ёрдам беришга ва кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Камида пасларим билан самара келтиришни истайман",- дейди Лазизбек Мирзаев.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика