UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  0 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  1 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  16 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь куни Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртқолик учрашувида майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

Терма жамоалар 5 сентябрь куни дастлабки учрашувини ўтказишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон ўсмирларининг учрашувдаги голига ярим ҳимоячи Равшанбек Ҳурсанов муаллифлик қилди. Нуралиев шогирдлари Австрияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини 7 сентябрь куни ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика