UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак"

Хабарингиз бор, куни кеча бу йил Таиланд мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Унга кўра, вакилларимиз "D" гуруҳида Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония билан кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашадилар. Юқоридаги рақиблар ва қуръа ҳақида терма жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


— Тўртинчи саватчадан ўрин олганимизни ҳисобга олсак, қуръа натижаси ёмон бўлмади. Япония сўнгги Осиё кубоги ғолиби, уларга ортиқча таъриф шарт эмас. Ҳиндистон сўнгги йилларда футболи жуда тез ривожланаётган терма жамоалар сирасига киради. Вьетнам ҳам сўнгги мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Мамлакат футболида хорижлик мутахассислар ишламоқда. 

— Гуруҳимизда жамоалар ўртасида катта фарқ кўрмаяпман. Кўриниб турибдики, бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда. Биз минимум Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни, максимум чемпион бўлишни мақсад қилганмиз. Турнирга бундай мақсад билан борган жамоа табиийки ҳар қандай рақиблар билан қўрқмасдан ўйнаши ва нималарга қодир эканлигини исботлаши керак. Бизни ҳам Худо қўллаб йигитларга акаларини натижасини такрорлаш насиб қилсин, деб қоламан. 

— Тайёргарликка келсак, олдимизда 2 ойдан кўпроқ вақт бор. Бу дегани камида 2та терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Ҳозир ЎФА халқаро бўлими бунинг устида ишламоқда. Тез орада рақиблар аниқ бўлади. 

— Таиландда июнь ойида жуда иссиқ ва намгарчилик юқори бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимиздаги барча терма жамоалар деярли шундай шароитда яшашади. Биз ҳам шу иқлимга мослашиш учун керакли чораларни кўрамиз. Худо хохласа бу муаммо туғдирмайди, деган  умиддаман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика