UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  2 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  8 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  2 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  7 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  2 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  1 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  16 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  18

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 9 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви бугун «ЖАР» стадионида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма дастлаб, 5 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушган ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 7 август куни ўтказилган иккинчи назорат ўйинида эса Мочинов шогирдлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг U-16 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонган эдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 13 август куни бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
 9 август, шанба «ЖАР» стадиони.
 Ўзбекистон U-16 - «Бунёдкор-2» - 0:1
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика