UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  1 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  81 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  22 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  415 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди

Душанбедаги CAFA U-16 Championship-2022 турниридан қайтиб келган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев турнирдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиби Эрон жамоаси фақатгина тўплар нисбатига кўра ўзбекистонликларни ортда қолдирди.

Турнир ҳақида

- Олдимиздан турган асосий мақсад октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. Бош мураббий сифатида илк расмий турнирда иштирок этдим. Ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйгандик - жамоада дўстона муҳитни шакллантириш, ўйин услубимизни ташкил этиш ҳамда чемпионлик. Сабаби, бу жараён йигитларда ўзига бўлган ишончни орттирарди. Дастлабки режамиз амалга ошди. Биз нафақат яхши жамоа, балки яхши оила туза олдик. Ҳали максимал даражага чиқмаган бўлсак-да, ўзимиз хоҳлаган услубни шакллантира олдик. Бу турнир бизга шуни кўрсатдики, ҳар қандай вазиятни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Камчиликларимиз ҳам бор, улар устида мурабийлар билан биргаликда ишлаймиз. Энг муҳими, биз тўғри йўлдамиз, буни ўз ўйинларимиз орқали кўрсата олдик. 

- Терма жамоа мусобақа давомида яхши таассурот қолдирди. Чемпионликка бир қадам қолганди. Мусобақанинг сўнгги Тожикистон - Эрон баҳсини кузатган бўлсангиз, эронликларнинг 7 та голи кўпчиликда шубҳали таассурот қолдирди.

- Бу борада нимадир дея олмайман. Ўйинни стадиондан кузатиб бордик. Биз майдонга чиқиб ўз ишимизни бажардик. Агар Эронни ҳам мағлуб этганимизда, бу саволларга ўрин қолмасди. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Буёғига янада кўпроқ меҳнат қилишимиз даркор.

- Кечаги ўйинда тожикистонлик мухлислар ҳам ўз жамоасидан норози бўлиб, "Ўзбекистон!" дея ҳайқиришган.

- Буни кечаги вазиятга боғламаган бўлардим. Ҳар бир ўйинимизни томошабинлар кузатиб боришди. Бу ҳолат ҳар бир ўйиндан сўнг юз берди. Охирги учрашувда мухлислар ўз шижоатини тўлиқ кўрсатган ҳолда чиройли хайрлашди. 

- Жамоанинг келгусида режалари ҳақида гапирсангиз.

- Эндиликда халқаро ўйинларни кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Деярли ҳар ойда сафар ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Октябргача максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика