Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Иорданияга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
7 окт 2015, 18:34
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 22 ва 25 октябрь кунлари Тошкентдаги "Жар" стадионида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбеистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу турнир 4 — 15 ноябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон "В" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда яна тўртта жамоа бўлиб, улар: Хитой, Эрон, Таиланд ҳамда Жанубий Корея.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш доирасида амладаги Осиё чемпиони — Япония.

Япония, Хитой, КХДР ҳамда Таиланд жамоалари чемпионатга аввалги қитъа биринчилиги якунига кўра тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритганди. Ўз навбатида Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея ва Хитой Тайпей жамоалари Очиё чемпионатига саралаш босқичларидаги муваффақиятли иштироки орқали йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›