UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 22:00РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" "Факел" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  819 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7 17:50Доминикан Рес. - Испания. Асосий таркиблар эълон қилинди  17 17:13Магуайр: "МЮни яна муваффақиятли қилиш вақти келди"  4 17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  1

Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламизми? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламизми?

Бугун тонгда "championat.com"да фаолият юритувчи ҳамкасбимиз Олег Лысенко томонидан "Болеем за Узбекистан" мақоласи чоп этилди.
Эътиборингизга бу мақоланинг таржимасини тақдим этамиз.


Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламизми?

Австралияда бошланган Осиё Кубогида 2017 йилда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогининг учинчи иштирокчиси аниқланади (1. Германия тж. 2. Россия тж.)


Жой

16-Осиё Кубоги Австралиядаги - Брисбен, Канберра, Мельбурн, Ньюкасл ва Сидней шаҳарларининг стадионларида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс мамлакатнинг энг йирик шаҳри ҳисобланмиш - Сиднейдаги ( 5 млн аҳоли) ўз бағрига 84 минг мухлисни сиғдира оладиган стадионда бўлиб ўтади. Бу яшил қитьадаги биринчи турнир: Австралия 2006 йилгача Океания минтақасида бўлган. Ҳозирги Осиё Кубоги - "соккеруз" учун бор-йўғи учинчисидир. Улар 2007 йилда чорак финалгача чиққан, 2011 йилда эса вице-чемпион номига сазовор бўлишган.

ОФК 2007 йилда тажриба сифатида Осиё Кубогини бир неча давлатда бўлиб ўтди (Вьетнам, Индонезия, Малайзия ва Таиланд), аммо кейинги турнирда одатий услубга қайтилди.

Австралия Қатардан эстафетани қабул қилиб олди.


Иштирокчилар

Асосий соврин учун курашда 4 гуруҳга бўлинган 16та жамоа иштирок этади. Уларнинг беш нафари - "имтиёзлилар". Турнир мезбонидан ташқари Япония, Жанубий Корея (Осиё Кубоги совриндорлари) ҳамда КХДР ва Фаластин (2012 ва 2014 йилги чақирув Кубоги ғолиблари) терма жамоалари ўтиш босқичида иштирок этмаган ва мусобақни финал босқичига йўл олган.


Формула

Турнирнинг финал босқичида тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 16та жамоа иштирок этади. Хар бир квартетдаги икки терма жамоа чорак финалга йўл олади. Икки тур натижасига кўра айни дамда Австралия, Жанубий Корея, Хитой, БАА ва Эрон терма жамоалари кейинги босқичда.


Бизникилар

Осиё терма жамоаларининг қайдномасида Россия Премьер-лигасининг тўрт нафар футболчиси жой олган. Австралиядаги энг "руслашган" жамоа Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади. "Локомтив" ҳимоячиси Виталий Денисов ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Осиё Кубогида икки турни асосий таркибда ўтказди. Нижний Ногород, Владикавказ, Оренбургда ўйнаган ва ҳозирда Полтаванинг "Ворскла"сида тўп тепаётган Санжар Турсуновни ҳам мухлисларимиз танийди.




Австралия терма жамоаси сафида эса "Торпедо"да ҳаракат қиладиган Иван Франич бор. Иван икки турда ҳам 90 дақиқа ҳаракат қилди. "Рубин" футболчиси Сардор Азмун бугунги учрашувда гол урди, аммо жароҳат олди. 20 ёшли ҳужумчи Карлуш Кейрушнинг рўйхатида энг ёш футболчи ҳисобланади.

Кейсуке Хонда ЦСКА футболчиси бўлган пайтда Осиё Кубогини қўлга киритган эди ва бу сафар бу номни ҳимоя қилишга уриниб кўради.


Етакчилар

Бу турнирда Япония барчадан кўпроқ чемпионликка эришган. Улар финалда бирор марта мағлуб бўлмаган. Япония терма жамоаси Осиё Кубогида 4 марта зафар қучган. Саудия Арабистони ва Эронда 3тадан чемпионлик бор. Жанубий Корея бу турнирда энг кўп медальга эга бўлган терма жамоа (2-3-4). Собиқ Совет Иттифоқи республикларидан Ўзбекистон энг юқори натижага эришган (Осиё Кубоги-2011да тўртинчи ўрин).



Янгилар ва эскилар

Қатарда бўлиб ўтган аввалги Осиё Кубогида бирорта ҳам янги жамоа қатнашмаган. Австралиягача биргина янги жамоа етиб келди. Фаластин терма жамоаси Чақирув Кубогида ғолиб бўлгани учун бу турнирда биринчи марта иштирок этяпти. ФИФА рейтингида 115-ўринда бораётган жамоанинг Осиё Кубогидаги дебюти омадсиз чиқди, улар биринчи турда амалдаги чемпиондан 4та гол ўтказиб юборди.

Мусобақада энг кўп қатнашган жамоалар Эрон ва Жанубий Корея (12 мартадан).



Аудитория

Осиё Кубоги-2015 ўйинларини 80га яқин телекомпаниялар эфирга узатяпти. Мусобақага 500 мингга яқин ишқибоз ташриф буюриши кутилмоқда, телевизион аудитория эса 800 млн мухлисни ташкил этади.



Бонус

Мусобақа Осиё Кубоги ғолиби номидан ташқари, 2017 йилда бўладиган конфедерациялар Кубогида (Россия) иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика