Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси "Рубин"да мураббий бўлади

Narzulla Saydullayev
10 янв 2014, 16:04
"Рубин" клуби янги бош мураббийи Ринат Билялетдинов унга кимлар ёрдам беришини маълум қилди.
- Менга Владимир Маминов ёрдам беради. Дарвозабонлар билан Евгений Кранатов ишлайди. Таҳлилчи мураббий белоруссиялик мутахассис Александр Башмаков бўлади. Жисмоний тайёргарликка Евгений Бондаренко жавоб беради.

Бундан ташқари Роман Шароновни ўйновчи мураббий сифатида кўраяпман",  - дейди Билятетдинов.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Маминов ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru