Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Жар"да машғулотларни бошлайди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2013, 10:15
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 28 август куни йиғин бошлайди.
Олинган маълумотларга кўра, бугунги машғулотларда 15 нафар маҳаллий футболчилар иштирок этишади. Дастлабки машғулотлар бугун "Жар" стадионида соат 18:00да бошланади.

Легионерлар дам олиш кунлари ўз клублари сафида тур ўйинларини ўтказиб юртимизга етиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябрь куни сафарда Иорданияга қарши ўйнайди. 10 сентябрь куни эса Тошкентда жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia