UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  10 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  23 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши ҳақида турли баҳс-мунозаралар қизғин тус олган.

"Миллий терма жамоамиз учун хориждан келадиган мураббий деярли тайёр. У Осиё футболини яхши тушунадиган, ишлаган терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан тажрибали мутахассис. Мен 6 февралда Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаман. У ерда мураббий билан шартнома тузамиз. Олдиндан нимадир айтмай турганим маъқул. Аммо ўша мураббийни кўргач, бундан халқимиз албатта хурсанд бўлади. У ҳозирги кунда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий саналади", - деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.


Хўш ўша сирли хорижлик мураббий ким? Бизда иккита номзод бор. 

Саудия Арабистони терма жамоасини Россиядаги мундиалга олиб чиққан голландиялик Берт ван Марвейк айни пайтда ишсиз юрибди. Бироқ Осиё футболини у қадар яхши тушунмаса керак деб ўйлаймиз. Сабаби у қитъада 2015 йилдагина иш бошлаганди холос.

Португалиялик Карлуш Кейруш эса Эрон терма жамоасини кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Кейруш 2011 йилдан буён Осиёда ишлаб келмоқда. Бундан ташқари 1996 йилда Япониянинг "Нагоя Грампус" клубида бир мавсум давомида ишлаганди.


Катта эҳтимол билан айнан мана шу икки мураббийдан бири Ўзбекистон терма жамоаси билан шартнома тузади. Барчаси яқин кунларда ҳал бўлади ва ЎФФ расман янги бош мураббий номини эълон қилади. Қайси мураббий тайинланса ҳам Ўзбекистон терма жамоасини янги даражага олиб чиқиб 2022 йилдаги Жаҳон чемпионатига олиб чиқса бас.

Рейтинг: +136   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика