UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғинни бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги йиғинни бошлади

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрида 8–12 февраль кунлари навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

"Ўзбекистон терма жамоаси бугундан Туркиянинг Анталия шаҳрида қисқа муддатли йиғинга кирди", - деб ёзади ЎФФнинг телеграмдаги расмий канали.

Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби билан, 11 февраль куни эса Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаси билан куч синашади.

Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”).

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Акрам Комилов (“Бунёдкор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Саламат Қуттибоев (“Локомотив”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”).

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Обод”).

Бўлажак йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар Туркиядаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмади.


Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика