UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  0 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  0 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  14 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 1:2 (онлайн ҳисоб)   17 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  12 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  5 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  14 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  2

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Эрон билан ўйнайди

Теглар :  ЎзбекистонЭрон
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа учун ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги бошланишига ҳам оз вақт қолди. Шу сабабдан куз ойларидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, бир қатор терма жамоалар билан Тошкентда учрашув ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия терма жамоаси пойтахтимизга ташриф буюрса, 11 сентябрь куни ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Эрон футбол федерацияси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича ЎФА таклифига ижобий жавоб қайтарди.

Шунингдек, октябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган.  Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 13 октябрь куни Шимолий Корея, 16 октябрь куни эса Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда майдонга тушади.

Бундан ташқари, ЎФА Халқаро алоқалар бўлими томонидан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун яна бир қатор терма жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Рейтинг: +119   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика