Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрмоқда

Sherzod Nurmatov
8 июн 2021, 23:27
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун навбатдаги машғулотини ўтказди.

"Сингапурга қарши тўлиқ ўйнаган футболчилар алоҳида тикланиш машқларини бажаришди. Қолган барча футболчилар одатий тарзда шуғулланишди", – деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг кейинги учрашуви 11 июнь куни Яманга қарши кечади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати