UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  5 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Тошкент клублари "совчи" қўйган Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Тошкент клублари "совчи" қўйган

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қатарнинг "Ас Сайлия" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовга бир қатор жамоалар харидор.

Қатар Суперлигасида фаолият юритган Темурхўжа Абдухолиқовнинг "Ас Сайлия" билан тузган шартномаси 30 июнь куни якунланади. Айни пайтда ушбу ҳужумчига хориждан ва Тошкент жамоалари, хусусан "Пахтакор", "Локомотив" ҳамда АГМК клубидан қизиқиш мавжуд.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Темурхўжа Абдухолиқовга мазкур жамоалардан таклифлар тушмоқда.

Амалдаги чемпион "Локомотив" агарда Нивалдога чиқиш эшикларини очадиган бўлса, унда Абдухолиқовни яна "темирйўлчи"га айлантириши мумкин. Айни пайтда "Локо"нинг бразилиялик ҳужумчиси Нивалдонинг ижара муддати тугаган. Нивалдонинг жамоадан кетиш эҳтимоли юқори. Агарда Нивалдо жамоадан кетадиган бўлса, унда "Локо" табиийки Темурхўжа Абдухолиқовни ортга қайтаришга уриниб кўради.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқовни яна бир собиқ клуби "Пахтакор" ҳам терма жамоамиз форвардига таклиф билан чиққан. Аммо ҳозирча музокаралар тўла якунланмаган. "Пахтакор" Драган Черан билан келишувга эришгач, энди Абдухолиқов вариантига яна тўхталадими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум. Аммо Драган Черанни ҳужумчи ортида ҳаракат қилишини инобатга олинса, "шерлар" ҳам Абдухолиқов номзодидан бутунлай воз кечмасликлари мумкин.

Темурхўжа Абдухолиқовга трансфер бозори пайтида таркибини кескин кучайтирмоқчи бўлаётган АГМК ҳам харидор. Ашурматов АГМКда Темурхўжа Абдухолиқовни кўрмоқчи. Томонларнинг ўзаро музокараси давом этмоқда.

Темурхўжа Абдухолиқов эса хориждан тушаётган қизиқишларни ўрганиб чиққандан кейин Тошкент клубларидан бўлаётган таклифларни ўйлаб кўрмоқчи. Абдухолиқов олдида бир қатор вариантлар мавжуд. Аммо ҳужумчи ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика