Ўзбекистон терма жамоаси Эронга чартер рейсда учади

Narzulla Saydullayev
9 июн 2017, 12:24
12 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан ўйнайди.
Шу муносабат билан эртага, 10 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси чартер рейс билан Теҳронга учиб кетади. Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 6 июнь куни Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

12 июнь кунги ўйин Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia