

ЎФА 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Сурияга қарши учрашув чипталарини 29 август кунидан сотувга чиқаришни режалаштирмоқда (ташкилот сайти ҳали расман хабар беради).
Чипталар уч тоифага бўлинган. Энг арзони 20 минг сўм. Кейин 25 минг ва СИП секторлар учун 50 минглик чипталар бор.
Чипта қалбакилаштирмаслиги учун чора кўрилган. Олиб-сотарлар дастидан дод дегувчилар фақатгина дод билан чекланмай, бу борада тегишли органларга мурожаат қилишса, яхшироқ бўларди. Ва албатта ЎФА ходимлари ҳам бунинг олдини олиш учун ҳаракат қилади, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.



