UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  1 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  15 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  18 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди.




Питер Хюистра: - Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Натижа ижобий бўлганидан хурсандмиз.

- Ўйин давомида Эрен Дердийок жароҳат олди ва алмаштирилгач Черан ҳужумга ўтди. Мавсум давомида ҳам шундай бўладими ёки Дердийокнинг ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи борми?
- Кейинги ўйин 10 март куни, умид қиламизки Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беради. Имкон борича таркибимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Чемпион бошлангунча балки янги футболчи олармиз, агар бундай бўлмаган ҳолда бор имкониятлардан фойдаланмиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.

- Ғалаба билан табриклаймиз! "Пахтакор" қачон ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя олади? Жамоанинг потенциали қандай?

- Мавсум олдидан таркибни кучайтиришга интилдик, тан олиш керак кўплаб футболчилар кетишди. Таркибда бор футболчилар билан мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Барча футболчиларни жипслаштирган ҳолда ғалабаларга интиламиз.

- Ўйин бошида "Насаф" жамоаси прессинг орқали "Пахтакор"ни шошириб қўйди...
Питер Хюистра:
- Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди. "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика