UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Жароҳатига олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  17 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0

Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани Янгиликлар

Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани

Эртага, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. Бугун ана шу ўйин олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ҳар икки жамоа ўйинолди расмий машғулотни ўтказиб бўлди.

ФОТО  Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Энди эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилади. Унинг биринчи қисмида "Пахтакор" устози Питер Хюистра, ҳимоячи Егор Кримец ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидовлар иштирок этишди.






 

Хюистра: - Ўйинчилар ҳар хил бўлади. Вазифам улар орасида боғламни тезроқ шакллантириш ва яхши ўйин кўрсатишга уриниш. Бу ўзига хос бошқотирма, ундан чиқиб кетишга интиламиз.



- "Насаф"ни ҳужумкор ўйинчилар кичик жуссали, тезкор ва мобилний ўйинчилар. Сиз каби йирик гавдали ҳимоячи учун бу нарса қай даражада ноқулай? (Кримецга)

Е.Кримец: - "Насаф"ни барча ўйинчиларини яхши биламиз. Мураббийимиз айтиб ўтганларидек айрим етакчилари жамоани тарк этишган. Қолаверса, биз биринчи йил футбол ўйнаётганимиз йўқ. Тажрибали ҳимоячи баланд бўйли ҳужумчиларга қарши қандай ва кичик гавдали ўйинчиларга қарши қандай ўйнашни яхши билишади.



- Бир пайтлар ОЧЛ доирасида "Насаф"га қарши ўйинда гол уриб уни катта қувонч билан нишонлагандингиз. Ўшанда бу ишингиз мухлисларга ёқмаганди. Эртага мухлислар сизни кескин қарши олишлари мумкинлигига тайёрмисиз? (Рашидовга)

С.Рашидов: - Жамоам учун ёрдам беришга уринаман. Рақиб мухлислари сизга гапириши ёки танқид қилиши мумкин, аммо мен клубим учун меҳнат қиламан. Жамоам ишқибозлари мендан яхши ҳаракатлар кутишади.


- "Насаф" ҳақида фикрингиз?

П.Хюистра: - Тайёргарлик давомида рақибни ўрганиб чиқдик. "Насаф" ҳам "Пахтакор" каби кучли жамоа. Уларда ҳам биздаги каби етакчи ҳужумкор ўйинчилар тарк этишди. Улар кўп жиҳатдан бизга ўхшашади. Икки муносиб рақиблар. "Насаф" бежизга ўтган йил чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритмади. Таркиб ўзагини сақлаб қолишди. Ўйин услуби ўзгармаган. Улар жиддий қаршилик кўрсатиб, жипс футбол намойиш этишади.



- Одил Ҳамробековнинг "Шабаб Ал Аҳли"га ўтиши бугунги ўйинга қай даражада таъсир қилади? Бу ўтиш жамоа режаларини бузиб юбормадими?

Хюистра: - Ҳамробеков 5 ойлик ижара билан "Шабаб Ал Аҳли"га кетди. Таркибимизда Одилнинг ўрнини боса оладиган ўйинчилар бор. Уларга ишонамиз.Ўйинчилар кетиши ва келиши одатий ҳол. Бунга тайёр туриш керак. Ҳамробеков яхши савиядаги футболчи, лекин таркибимизда яхши савияли футболчилар етарли. Суперкубок мавсумга қай даражада ҳозирлигимизни кўрсатади.


С.Рашидов: "Пахтакор" ўтган йили Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйин кўрсатди. Энди жамоа учун бор кучим билан ўйнаб, муваффақиятларга эришишга умид қиламан. Мавсумда бизни ички ва халқаро мусобақалар кутмоқда.


Е.Кримец: "Мавсумни янги кайфиятда бошлашга ҳаракат қиламиз. Мухлислар биздан соврин кутишмоқда. Буни амалга оширишни истаймиз."


С.Рашидов: "Эртага фақат ютиш учун Самарқандга келдик. Ўзим илк бор Суперкубокда майдонга тушишим (маълумот учун Рашидов 2014 йил Суперкубокда "Бунёдкор" таркибида захирадан майдонга тушган). Насиб қилса, эртага бу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз".


П.Хюистра: "Эртага Суперкубок учун ўйин. "Пахтакор" мазкур мусобақада ҳали ютмаган, демак музейимизни янги соврин билан бойитишни мақсад қилганмиз."

- Питер Хюистра, Егор Кримец ва Сардор Рашидов матбуот анжумани бўлиб ўтадиган залга етиб келишди. Бошлаймиз.


- "Шерлар" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани 17:15да старт олади.


Суперкубок соврини.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика