UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Ўзбекистон Суперкубоги. Андрей Фёдоров: "Мураббий сифатида илк бор Суперкубок баҳсида иштирок этаман" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Андрей Фёдоров: "Мураббий сифатида илк бор Суперкубок баҳсида иштирок этаман"

Ўзбекистон Суперкубоги олдидан Тошкентдаги "Самарқанд Дарвоза" кўнгилочар савдо мажмуасида ўзига хос тадбирлар ўтказилмоқда.

Андрей Фёдоров: "Мураббий сифатида илк бор Суперкубок баҳсида иштирок этаман. Жамоа учун илк расмий баҳсга айланади. Ким ғолиб чиқишини эса эртанги беллашув аниқлаб беради".

Олег Зотеев: "Биз бу ўйинни интиқлик билан кутдик. Қўшимчасига эртага бизнинг байрам. Шу боисдан ҳам эртанги байрам кайфиятини янада кўтаришга ҳаракат қиламиз".

Ислом Тўхтахўжаев: "Бизни муҳим ва қийин баҳс кутмоқда. Эртага ғалаба орқали мухлисларимизни хурсанд этмоқчимиз".




Азиз Ҳайдаров: "Нега "Локомотив"ни танладим? Биринчи навбатда Анзур Исмоилов сабабли "Локо"га ўтдим. Ўртоғим чақиргани ва жамоанинг ўйин услуби менга ёққани учун "темирйўлчи"га айландим. "Бунёдкор"ни қийинчилик юзага келгани туфайли тарк этганим йўқ".

Сардор Мирзаев: "Локомотив" сафида аввал ҳам Суперкубокда ўйнаганман ва совринга эга чиққандим. Биз учун барча ўйин муҳим аҳамиятга эга. Суперкубокдаги ғалаба эса сизга соврин тақдим этади. Эртага ўтган сафарги ҳисни, яъни Суперкубокка эга чиқиш завқини қайта ҳис этмоқчиман. Эртанги учрашувда стадионда мухлисларни кутамиз. Зеро улар учун футбол ўйнаймиз. Ажойиб муҳитда футбол ўйнаш доим ёқимли".

Темурхўжа Абдухолиқов: "Эртанги ўйинда жамоа соврин эгасига айланиши мумкинлиги футболчиларга қўшимча мотивация беради. Мавсумни ғалаба ва соврин билан бошлаш муҳим. Мавсумни қанчалик кўтаринки руҳда бошласак, давоми ҳам шунга монанд бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам мазкур баҳсга жиддий ёндошамиз. Қизиқ ва чиройли ўйин бўлишини кутяпман. Натижа биз учун муҳим".


Анзур Исмоилов: "Суперкубок нимаси билан ажралиб туради? Кимки ютса чемпион :-) Бундай баҳсда илк бор иштирок этаман. Тўғриси, жуда ҳам ютгим келмоқда. Суперкубок ўйини соврин учун энг қисқа ва қизиқарли баҳслиги билан бошқа ўйинлардан ажралиб туради".



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика