UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  121 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини олдидан концерт ташкиллаштирилади, стадионга кириш бепул Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини олдидан концерт ташкиллаштирилади, стадионга кириш бепул

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда.

Биласиз, янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин очиб беради. Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Беллашув пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.  

Учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Жумладан, эстрадамиз ёрқин юлдузлари – Шаҳзода, Лола ва бошқа машхур хонандалар иштирокидаги ўйинолди концерт соат 14:30дан бошлаб стадионга ташриф буюрувчи мухлислар эътиборига ҳавола этилади.  

Яна бир қувонарли жиҳат шундаки, ишқибозлар шу куни Суперкубок ўйинига бепул тарзда кириш имкониятига эга бўлишади. Ўйин учун чиқариладиган чипталар таклифнома тарзида “Пахтакор” стадиони кассаларида мухлисларга бепул тарзда тақдим этилади.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомийлиги остида кечади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика