UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Саудия Арабистонидан аламли мағлубиятга учрадик Янгиликлар

Саудия Арабистонидан аламли мағлубиятга учрадик

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви якунланди.

ЖЧ-2022 саралаши
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56-п) - Салман Ал Фараж (23-п, 85), Салим Ал Досари (90)
14 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара, Юдаи Ямамото (барчаси Япония)
Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 6.Лутфулла Тўраев. 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Одил Ҳамробеков, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Жамшид Искандеров, 23.Олег Зотеев.

Саудия Арабистони: 21.Муҳаммад Ал Овайс, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 4.Зиёд Ал Саҳафи, 5.Муҳаммад Хубрани, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 11.Хаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал Бурайкан, 18.Салим Ал Давсари.
Захира: 1.Амин Ал Буҳари, 2.Сауд Абдуллоҳ, 3.Ҳассан Ал Тамбакти, 9.Хорун Камара, 10.Наваф Ал Абид, 12.Абдуллоҳ Ал Ҳайбари, 16.Абдураҳмон Ал Досари, 19.Абдулраҳмон Ал Обайд, 20.Абдулазиз Ал Биши, 22.Фаваз Ал Қарни, 23.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан.


Узбекистан

Элдор Шомуродов - 16', Отабек Шукуров - 56'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 5-тур

14/11/2019, 16:00

3
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

Салман Аль-Фаридж - 23', Салман Аль-Фаридж - 85', Салим Аль-Давсари - 89'

Стадион: 31524 томошабин

45'
90'
16'  Элдор Шомуродов
56'  Отабек Шукуров
82'  Jaloliddin Masharipov (Одилжон Хамробеков)
90'  Достонбек Хамдамов (Игорь Сергеев)
23'  Салман Аль-Фаридж
62'  Хаттан Бабхир (Абдулазиз Аль-Биши)
72'  Yahya Al Shehri (Наваф Альабед)
73'  Салим Аль-Давсари
73'  Абдулазиз Аль-Биши
85'  Салман Аль-Фаридж
85'  Фирас Аль-Бурайкан (Абдулла Аль-Хамдан)
89'  Салим Аль-Давсари




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+1. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

90+1. Ҳамдамов ўрнига Сергеев тушди

90. ГОЛ 2:3! Салим Ал Давсари гол урди

86. ГОЛ! 2:2. Ал Фаражнинг кучли зарбаси Сайфиевга тегиб дарвозага кириб кетди!

85. Ўзгариш. Саудия Арабистони. Фирас Ал Бурайкан ўрнига Абдуллоҳ Ал Ҳамдан тушди

82. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Одил Ҳамробеков

81. Хавфли вазият! Суюнов ҳозир бирга бир вазиятдан сўнг жамоамизни қутқарди! Баракалла Элдор!

79. ЗАРБАААААААААААА! Ал Бишидан даҳшатли зарба, Суюновдан ажойиб сейв!

77. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони. Ал Биши

74. Аҳмедовнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, Алижонов рақибнинг қарши ҳужумини тўхатишдан ташқари янги ҳужумимизни бошлаб берди! Тасанно Ҳожиакбар!

73. Чамаси 20 метрлардан жарима тўпига эгамиз...

73. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони. Салим Ал Давсари

72. Ўзгариш. Саудия Арабистони. Яҳё Ал Шеҳри ўрнига Наваф Ал Обид тушди

70. ЗАРБААААААА! Терма жамоамизнинг кетма кет ҳужумлари ёмғирини Шукуров ноаниқ зарба билан тугатди

65. Ўзгариш. Саудия Арабистони. Хаттан Баҳбери ўрнига 20-рақамда Абдулазиз Ал Биши тушди

62. ЗАРБАА! Алижонов ҳозир ҳужумга ўтиб кетди, унинг зарбаси ноаниқ чиқди

61. ЗАРБА! Саудияликларнинг зарбасини Суюнов ушлаб олди

56. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРООООООООООВ! "БЕЗ ШАНС!" 2:1

55. ПЕНАЛЬТИ! Фарруҳ Сайфиевнинг кучли зарбаси рақиб футболчисининг қўлига теккани учун!

54. Санжар Қодирқулов ҳозир жарима тўпини ишлади, хавфли бўлиши мумкин

54. Санжар Қодирқулов ҳозир жарима тўпини ишлади, хавфли бўлиши мумкин

50. Меҳмонлар жарима тўпини амалга оширишди, Суюнов тўпни қайтарди

46. Иккинчи тайм бошланди, Олға Ўзбекистон!

ТАНАФФУС

45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

45+1. УХХХХ! НИМАЛАР БЎЛАЯПТИ! Аҳмедов ҳозир жамоамизни голдан қутқариб қолди!

45. УХХХХХХХХХХХХХХ! Ҳозир меҳмонлар гол уришлари мумкин эди, яхшиям зарба ноаниқ чиқди!

45. Биринчи таймга бир дақиқа қўшилди.

45. Яҳё Ал Шеҳрининг кучсиз зарбасини Суюнов ушлаб олди.

41. Хавфли вазият!!! Ҳамдамовнинг ўртадан узатган тўпини Шомуродов эгаллаб олиб икки ҳимоячидан қочиб кетиб зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

39. Шомуродов ўнгга оширди, Алибоевнинг жарима майдонига узатган тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

36. Шомуродов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деди...

35. Беш дақиқа давомида вакилларимиз рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйди...

30. Достонбек Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, Шаҳрони тўпни майдондан чиқариб юборди.

30. ЗАРБАААААААА! Алибоевнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!

22. ГОЛ! Ал Фараж пенальтидан ҳисобни тенглаштирди 1:1.

21. Рустам Ашурматов ҳозир рақибни ушлаб қолгани боис бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади.

20. УХХХХ! Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпни Ҳамдамов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!!! Ажойиб вазият эдия!

19. Алибоевнинг пасидан сўнг Машарипов жарима майдони ичидан зарба берди, секин зарбадан сўнг посбон тўпни ушлаб олди

18. Стадионда жонли тўлқин бошланди, даҳшатли манзара, Саудия шошиб қолмоқда...

16. ГОООООООЛ!!! Икром Алибоевнинг босимидан сўнг саудиялик футболчи хатога йўл қўйди ва тўп Шомуродовга келиб тушди. Элдор эса тўпни дарвозанинг ўткир бурчагига жойлаб қўйди.

5. Саудия Арабистони илк дақиқаларда жуда қаттиқ прессинг қилмоқда, вакилларимиз асосан узун паслар билан ўйнашмоқда

2. Илк ҳужумимиз, Шомуродов рақиб ҳимоячисидан қочиб кета олди, аммо шерикларига тўпни ошира олмади, унга ёрдамчи етишмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

16:58. Иккала давлат мадҳиялари янграб ўтди.

16:53. Диққат қилинг! Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда! 

16:48. Ўйинни сайтимизнинг ютубдаги расмий каналида онлайн тарзда томоша қилиб бориш мумкин.

16:40. Учрашув бошланишига 20 дақиқа қолди, ҳаяжон ортиб бормоқда...

16:28. "Пахтакор" стадионининг 50 фоиздан зиёдроғи мухлислар билан тўлди. 

16:16. Терма жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни бошлаб юборишди.

16:05. Ассалому алайкум футбол мухлислари! Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 2019 йилдаги энг муҳим ўйинни ўтказади. Рақиб Осиё грандларидан бири Саудия Арабистони! "Пахтакор" стадиони мухлислар билан тўлиб бормоқда.

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика